Latest news

10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  0 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  8 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  2 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  10 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22

Суперлига. Абрамов учун уддаланмаган "миссия" News

Суперлига. Абрамов учун уддаланмаган "миссия"

"Бунёдкор" эртага Суперлига 17-турида "Динамо" меҳмони бўлади.

Dinamo

Shohruh Abdurahmonov - 25'

Superliga. Round 17

28/08/2022, 19:00

2
:
1
Finished

Bunyodkor

Usmonali Ismonaliyev - 57', Dimitrije Pobulic - 62'

45'
90'
25'  Shohruh Abdurahmonov
46'  Tulkin Ergashev (Islom Sharipov)
71'  Yevgeniy Chumak (Сахоб Рашидов)
84'  Marat Bikmayev (Fahriddin Alimov)
32'  Ibrahim Tomiwa (Usmonali Ismonaliyev)
57'  Usmonali Ismonaliyev
62'  Dimitrije Pobulic
71'  Umarali Rakhmonaliev (Avazbek O'lmasaliyev)
89'  Расул Юлдашев (Umidbek Sultonov)
89'  Dimitrije Pobulic (Bilol Tupliyev)

Фақат 3 очко!

Ҳар 2 жамоа ғалаба илинжида майдонга чиқади. Охирги 9 турда 1 очко билан кифояланган Самарқанд клуби элитада қолишни истаса, "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайриши" керак. "Бунёдкор"даги вазият ҳам бошқача эмас. Сўнгги 11 ўйиннинг фақат 1 тасини ғалаба билан якунлаган тошкентликлар шу ҳафта кубокни ҳам тарк этишди. Ҳозирги вазиятда мухлислар ва раҳбариятни тинчлантириш учун ҳам ютуқ керак. Шу туфайли кураш ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалингунига қадар давом этса керак.

Норсафаров қайтди

12-тур доирасидаги "Олимпик" 1:0 АГМК ўйинидан кейин дисквалификация қилинган Фирдавс Норсафаров ушбу ўйин орқали Суперлигага қайтяпти. "Бунёдкор" бу йил қаршилик рефери ишлаган 2 ўйинда 1 очко билан чекланган эди:

8-тур. "Бунёдкор" 1:1 "Металлург"

11-тур. "Сурхон" 1:0 "Бунёдкор"

28 ёшли арбитр "Динамо" иштирокидаги учрашувда сўнгги бор 2020 йилда ишлаган, ўшанда самарқандликлар "Нефтчи" устидан зафар қучишганди (2:0).


Тўқнашувлар тарихи

Статистикадаги мутлақ устунлик "Бунёдкор" томонида. Тошкент клуби "Динамо"га қарши 23 ўйиннинг 19 тасини ўз фойдасига ҳал қилган, 3 та баҳсда кучлар тенг келган. Самарқандликларнинг ягона ғалабаси эса 2014 йилга тўғри келади. "Жар" стадионида ўтган учрашув тақдири ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳал бўлган. Аниқроғи, Азамат Бобожоновнинг супер голи мезбонларни тиз чўктирганди. 


Имконсиз вазифа

Вадим Абрамовга Самарқанд жамоасини Суперлигада олиб қолиш топширилган. Агар Карленович ўз шогирдлари ишлаётган собиқ жамоасини енга олмаса, "Динамо"га кейинчалик Том Круз ҳам ёрдам беролмайди. Гарчи унинг қаршисида тарихдаги энг кучсиз "Бунёдкор" турган бўлса ҳам, ҳеч қайси мураббий пойтахт клубини Самарқандда енголмаганини унутмаслигимиз керак (11 ўйинда 2 дуранг).

Хуллас, Абрамовнинг олдида шу кунгача ҳеч ким бажаролмаган вазифа турибди. Нима деб ўйлайсиз, Карленович уддалайдими?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика