Latest news

09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  0 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  8 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0

Суперлига. 7-тур лауреатлари News

Суперлига. 7-тур лауреатлари

Кеча Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Coca Cola Суперлига. 7-тур рамзий терма жамоаси

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

Яйпаннинг "Турон" клуби бу турда пешқадам "Пахтакор"ни қабул қилди. Мухлислари қаршисида етакчига муносиб қаршилик кўрсатилди ва Жавоҳир Соҳибовнинг голи эвазига 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекилди. Шу кунгача фақат ғалаба қозониб келаётган "шерлар"ни тўхтата олган "Турон" устози Исломбек Исмоилов championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.


"Турон" - "Пахтакор" учрашувида меҳмонларнинг имкониятлари юқорироқ баҳоланган эди. Бироқ мезбонлар кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Ушбу дурангда жамоа дарвозабони Акмал Ортиқовнинг ҳиссаси жуда катта бўлди. Тажрибали кипер беллашув давомида 7та сейвни ижро этди. Чераннинг учта, Дердийокнинг иккита, Собирхўжаев ҳамда Аброр Исмоиловларнинг зарбаларидан кейин мураккаб сейвлар амалга оширилди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг яхши дарвозабони Акмал Ортиқов бўлди.



Олдинги уч турда Марко Станоевич ("Насаф") тур голини киритиб келаётган эди. Бу сафар эса "Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов "Андижон" дарвозасини бурчакдан аниқ нишонга олди ва тур голини илиб кетди.



Дастлабки турлардаги муваффақиятсизликдан сўнг ўзига кела бошлаган "Локомотив" бу турда "Машъал" меҳмони бўлди 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Учрашувда "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этди. 7-турдан кейин Абдухолиқов 4та гол билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда (Черан ва Станоевичда ҳам шунча гол бор). Шу тариқа, иккита голи эвазига жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшган Темурхўжа championat.asia талқинига кўра 7-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика