Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  0 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Суперлига. 6-тур лауреатлари аниқланди News

Суперлига. 6-тур лауреатлари аниқланди

Сайтимиз ўз анъанасига мувофиқ Суперлига 6-турининг энг яхшиларини аниқлади.


Тур дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")
2001 йилда туғилган "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов championat.asia талқинига кўра 6-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 18 ёшли дарвозабон АГМК билан учрашувда Суперлигадаги дебютини ўтказди. Мазкур баҳсда Неъматов ўзини йўқотиб қўйгани йўқ ва бир неча марта "аждарлар"ни голлардан қутқариб қолди. Суперлигадаги илк учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиш унча-мунча посбоннинг қўлидан келавермайди. Қувонарлиси Рўзиқул Бердиев жамоасида икки нафар ёш посбон етишиб чиқмоқда.




Тур футболчиси - Ҳумоюн Муртозаев ("Насаф")
Ортда қолган турда энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар кўп эди. Улар орасида "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаевни энг яхши деб топдик. Футболчи 6-турда АГМК билан баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди ва жамоасининг йирик ғалабасига хисса қўшди. Бир неча йил давомида "Машъал" шарафини ҳимоя қилган Муртозаев бу йил "аждарлар" сафига ўтди ва жамоанинг муҳим аъзоларидан бирига айланиб олди. Шундай давом этса мавсум якунида тўпурарлар пойгасида юқори поғоналарда бўлишига ишонамиз.



Тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")
Сайтимиз талқинига кўра 6-турнинг энг яхши мураббийи деб Қаршининг "Насаф" клуби устози Рўзиқул Бердиев тан олинди. Ҳа, бу тур барча лауреатлар "Насаф"дан бўлди. Кўпчилик бунинг учун бизни танқид қилиши мумкин, лекин "аждарлар"ни мана шундай ёш таркиб билан ўйнаётган ва керак бўлса рақибларни йирик ҳисобда мағлуб этаётган Рўзиқул Бердиевга тан бериш керак. "Насаф" ўтган турда Андижондаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлаб, ўз майдонида Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.



championat.asia талқинига кўра тур лауреатлари:

1-тур

Дарвозабон - Хуршид Ходжаев ("Бухоро")
Мураббий - Шота Арвеладзе ("Пахтакор")
Футболчи - Драган Черан ("Пахтакор")

2-тур
Дарвозабон - Ботирали Эргашев ("Динамо")
Мураббий - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")
Футболчи - Элгужа Григалашвили ("Қизилқум")

3-тур
Дарвозабон - Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")
Мураббий - Андрей Микляев ("Сурхон")
Футболчи - Зафар Полвонов (АГМК)

4-тур
Дарвозабон - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
Мураббий - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")
Футболчи - Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор")

5-тур
Дарвозабон - Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")
Мураббий - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")
Футболчи - Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор")

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика