Latest news

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Суперлига. 5-тур лауреатлари аниқланди News

Суперлига. 5-тур лауреатлари аниқланди

Сайтимиз ўз анъанасига мувофиқ Суперлига 5-турининг энг яхшиларини аниқлади.


Тур дарвозабони - Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")
"Бунёдкор"нинг тажрибали посбони Муроджон Зуҳуров 5та тур ичида иккинчи бор сайтимиз талқинига кўра турнинг энг яхши дарвозабони деб топилмоқда. Бу борада Зуҳуров ҳозирча рекордчи бўлиб турибди. Олмалиқда ўтган баҳсда тажрибали дарвозабон жамоасининг ғалабасига жуда катта хисса қўшди. У бир неча бор АГМК футболчилари томонидан йўлланган хавфли ва аниқ зарбаларни қайтарди. Энг асосийси шу куни ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




Тур мураббийи - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")
Бу турда ушбу номга лойиқ мураббийлар кўп бўлди. Аммо сайтимиз ходимлари россиялик мутахассис танловида тўхташга қарор қилишди. Мавсумни у қадар омадли бошлай олмаган "лочинлар"ни 5-турда жиддий синов кутиб турарди. Ўтган мавсум "Навбаҳор" асосий таркибида ўйнаган кўплаб футболчиларни ўз сафига қўшиб олган, ўтган турда Термизда "Пахтакор" билан дуранг ўйнай олган ва бу мавсумда ҳозиргача мағлубият нималигини билмай келаётган "Сурхон" Фарғонада меҳмон бўлди. Турнинг марказий ўйинига айланиб кетган учрашувда "Навбаҳор" ақлли футбол ўйнаб якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Шу тариқа Андрей Канчельскис кетма-кет иккинчи марта сайтимиз талқинига кўра тур мураббийи деб топилди.




Тур футболчиси - Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор")
Худди мураббий каби тур футболчиси бўлиш учун ҳам даъвогарлар етарлича эди. Бироқ ҳозирги "Бунёдкор"нинг етакчиси ҳисобланган тажрибали Лутфулла Тўраев танловида тўхташга қарор қилдик. Жисмоний тестлардан ўтишда муаммоларга дуч келган футболчи яшил майдонга қайтдию, жамоага фойда келтиришни бошлаб юборди. Майдондаги ёш шерикларини бошқариш, ҳужумлар ташкил этиш каби ишларни бажаришдан ташқари чиройли гол уриб ўйин тақдирини ҳал қилишни ҳам уддалай олган Лутфулла Тўраев championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



championat.asia талқинига кўра тур лауреатлари:


1-тур
Дарвозабон - Хуршид Ходжаев ("Бухоро")
Мураббий - Шота Арвеладзе ("Пахтакор")
Футболчи - Драган Черан ("Пахтакор")

2-тур
Дарвозабон - Ботирали Эргашев ("Динамо")
Мураббий - Рўзиқул Бердиев ("Насаф")
Футболчи - Элгужа Григалашвили ("Қизилқум")

3-тур
Дарвозабон - Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор")
Мураббий - Андрей Микляев ("Сурхон")
Футболчи - Зафар Полвонов (АГМК)

4-тур
Дарвозабон - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
Мураббий - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")
Футболчи - Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор")


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика