Latest news

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

Суперлига. "Динамо" посбони, "Пахтакор" устози, "Насаф" вакили ва "Қизилқум" тўпурари: 4-тур лауреатлари News

Суперлига. "Динамо" посбони, "Пахтакор" устози, "Насаф" вакили ва "Қизилқум" тўпурари: 4-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Динамо" клуби бу турда Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсада самарқандликлар посбони Милое Прековичга деярли эътироз бўлмади. Биринчи таймда рақиб футболчининг пенальтидан тепган тўпини қайтарган Прекович ўйин давомида бир қатор сейвлар намойиш этди. "Динамо" посбони Милое Прекович championat.asia сайти талқинига кўра 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Пахтакор" бу тур чемпионликка даъвогар бўлган "Навбаҳор" билан тўқнаш келди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Шерлар" кучли таркибга эга бўлган "лочинлар"га қарши яхши ўйнади ва ижобий натижа қайд этишди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши мураббийи Славче Войнески бўлди.




Бу турда "Насаф" ярим ҳимоячиси Суҳроб Нуруллоев "Локомотив" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди.  





Бу йил "Қизилқум"га келган сербиялик легионер Александар Станисавлевич жуда сермаҳсул ўйин намойиш этмоқда. Айниқса "Нефтчи" билан баҳсда у жуда фойдали ўйнади. Баҳснинг биринчи таймида Саша пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи тайм бошида унинг тўп узатишидан кейин Абдуҳолиқов гол урди. Орадан кўп ўтмай Станисавлевич рақиб жарима майдони ичида йиқитилди ва пенальтидан Абдуҳолиқов фойдаланди. Шу тариқа, Александар Станисавлевич championat.asia талқинига кўра 4-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Маълумот учун, футболчи 4та турда 3та гол урди ва 1та пас ҳамда 2та пенальти ишлади.




Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика