Latest news

00:55Испания кубоги. "Атлетико" – "Хетафе". Бошланғич таркиблар аниқ  0 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  0 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  4 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  39 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  4 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  193 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  4 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  5 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  18 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  8 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  5 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  20 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5

Суперлига 3-тур рамзий терма жамоасидан жой олган “Андижон” футболчиси Усмонали Исмоналиев билан суҳбат News

Суперлига 3-тур рамзий терма жамоасидан жой олган “Андижон” футболчиси Усмонали Исмоналиев билан суҳбат

Мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлаган “Андижон” ўтган турда водий дербисида дуранг натижа қайд этди.

Мазкур учрашувда мезбонлар ҳимоячиси Усмонали Исмоналиев мудофаа чизиғида ажойиб ҳаракат қилди ва тур рамзий терма жамоасидан жой олди. Яқинда иқтидорли футболчини интервьюга таклиф қилдик ва қатор саволларга жавоб олдик.

- Усмонали сиз энди танилаётган ёш иқтидорлардан бирисиз. Келинг, дастлаб ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз?

- Андижон вилоятида туғилганман. Футболга кириб келишимга отам сабабчи бўлганлар. Улар футболнинг ашаддий ишқибози. Биринчи мураббийим Лутфулло Мажидов бўлади. Вилоят футбол академиясида ўқиб юрган кезларимда менга устозлик қилганлар.

- Профессионал футболчи бўлиш осон эмас. Айрим ҳолларда мураббийлар болаларни иқтидорини пайқай олишмайди. Сендан футболчи чиқмайди қабилидаги гаплар билан руҳиятини ва иштиёқини тушириб юборишади. Сизда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганми?

- Тўғри айтасиз. Қийналган, ишончим пасайган пайтларда мураббийларим тўғри йўл кўрсатишган. “Андижон” жамоасида ўз ўрнимни топиб кетишимда Александр Хомяковнинг хизмати катта. Менга кўрсатган ёрдамларини асло унутмайман.


- Асосий таркибдаги илк учрашувингизни қандай хотиралар билан эслайсиз?

- Ўзбекистон Лига кубоги доирасидан ўрин олган “Насаф”га қарши учрашувда ўзимни кўрсатишим учун имконият беришди. Ўзим учун ўзгача баҳс сифатида ёдда қолган.

- “Андижон” учун чемпионат старти ўта мураккаб келди. “Локомотив”, “Насаф”. “Навбаҳор” билан учрашувларда жамоа ўйин бобида ютқазмади. Бироқ, натижа доим барча нарсадан устун бўлиб келган...

- Ҳа. Учта турда омадсизлик гирдобига тушиб қолдик. Лекин, биз хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз, ишалашда давом этишимиз лозим. Жамоада ҳамманинг ўз ўрни бор. Ўйлайманки, ижобий натижаларга эришиб турнир жадвалида муносиб поғонани эгаллашга ҳаракат қиламиз. Александр Андреевич бизни бирлаштира олди. Шахсан мен жуда кўп нарса ўргандим. Тўғри қарор қабул қилишни, сабр билан меҳнат қилишда давом этишимиз кераклигини уқтира олди.

- “Навбаҳор” билан ўйиндан олдин мураббий чиройли ўйинни унутиб натижа учун ҳаракат қилиш ҳақида кўрсатма бергани ростми?

- Беллашувга қандай тактика ва услуб танлашни мураббий ҳал қилади. Бизнинг вазифамиз майдонгf чиқиб кўрсатмаларга амал қилган ҳолда тўп тепиш. Водий дербиси доим муросасиз кечган. Дурангга мос ўйин бўлди.


- Қайси ўзбекистонлик ҳимоячиларнинг ҳаракатларини кузатасиз ва ўхшашга интиласиз?

- Ўзбек футболчиларидан кўпроқ Анзур Исмоиловнинг ўйинларини томоша қиламан.

- Биринчи маошингиз қанча бўлган?

- Юз минг сўм.

- Жаҳон футболидаги энг голеадор ҳимоячи сифатида кимни эътироф этасиз?

- Серхио Рамос. Айрим ҳужумчилардан кўра кўпроқ тўп киритади.

- Таклиф бўлса қай бирини танлайсиз Япония биринчи лигаси ва Таиланд олий лигаси?

- Таиланд чемпионати ҳам яхши вариант.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика