Latest news

18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 18:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  4 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  9 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   4 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  44

Суперлига 26-турининг барча учрашувлари бир вақтда бошланади News

Суперлига 26-турининг барча учрашувлари бир вақтда бошланади

Суперлиганинг сўнгги – 26-туридан ўрин олган 7 та учрашувнинг барчаси бир вақтда старт олади.

Аввалроқ Лига 25-тур учрашувлари вақтини эълон қилганди. 

24-турдан кейинги турнир жадвалига кўра, 26-турнинг барча учрашуви алоҳида аҳамият касб этади. Яъни, совринли ўринлар ҳамда Суперлигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Шундан келиб чиқиб, бирор учрашувни бошқа соатда ташкил қилиш имконияти мавжуд эмас. Клублар сафарга тайёргарлик кўришига вақт оз қолгани учун 25-турдан кейин бирор хулосага келиш имконсиз ҳисобланади. 

26-тур 30 ноябрь куни 15:00 да старт олади. Беллашувлар қай тартибда телетрансляция қилиниши ҳамда айнан қайси ўйинларда VAR технологиясидан фойдаланилиши масаласи 25-турдан кейин аниқлаб олинади.

 


Учрашувлар санасини белгилашда "Пахтакор" ва "Насаф" клубларининг халқаро майдондаги иштирокидан келиб чиқилди. Боиси, ҳар икки клуб 26-турга қадар ва ундан кейин халқаро ўйинларда майдонга тушади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика