Latest news

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  12 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  9 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Суперлига, 25-тур: “Насаф” - “Қизилқум”. Превью News

Суперлига, 25-тур: “Насаф” - “Қизилқум”. Превью

“Насаф” Суперлиганинг 25-тур учрашувини ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 2 октябрь, сешанба куни “Марказий” стадионида бўлиб ўтади ва соат 20:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан


Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 38 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 22 тасида "Насаф"нинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 10 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 70-39.    

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, "аждарлар" “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар Қаршида жами 18 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 14тасида "Насаф" ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 3 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 59 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 45-14.

Шу йилнинг 13 июл кунида Қаршида ўтган ўзаро учрашувда, жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.

Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 19-учрашуви сифатида тарихга киради.

Қаршидаги сўнгги беш учрашув натижаси

2018 йил. “Насаф” - “Қизилқум”  0:0
2017 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2016 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2015 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  3:1
2014 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0

“Қизилқум” жамоаси сўнгги бор 2008 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. Ушбу учрашув 23-тур доирасида бўлиб, 4 октябр куни ўтган ва “маъданчи”лар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

Барча футбол ишқибозларини ушбу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика