Latest news

11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  0 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  9 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3

Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди News

Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди

1 февраль куни Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.

4 февраль куни эса "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси доирасида майдонга тушди.

ПФЛ мавсум 7 март куни старт олишини ўтган йилнинг октябрь ойида маълум қилганди. Дастлабки икки тур саналарининг тўлиқ аниқ бўлиши масаласи "Пахтакор" клубининг халқаро майдондаги натижасига, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинига боғлиқ бўлиб турганди. Боиси, "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 1/16 финал босқичига йўл олса, март ойининг дастлабки икки ҳафтасида 2 та халқаро ўйинида иштирок этиши лозим. Шунингдек, ЎФА ПФЛга алоқага чиқиб, 2-турдан ўрин олган айрим учрашувларни ФИФА кунига тақамасликни сўради.

ПФЛ сана белгилаётганда "Пахтакор"нинг эҳтимолий навбатдаги босқичга йўлланма олишидан келиб чиқиб, мавсумни айнан шу клуб иштирокидаги ўйин билан бошлашга қарор қилди. Шунингдек, клубнинг 2-турдаги рақиби ОКМК иштирокидаги беллашув ҳам 7 март санасига тўғри келди. Ўз-ўзидан қолган 6 беллашув дам олиш кунларига тақсимланди.

Шунингдек, 2-тур ўйинларини белгилашда ЎФА таклифидан ҳам келиб чиқилди. Март ойи миллий терма жамоанинг келгуси тақдирида муҳим палла ҳисобланади. Фақатгина ОКМК — "Пахтакор" учрашуви санасида тўлиқ қарор қабул қилишнинг имкони бўлмади. "Пахтакор" Чемпионлар лигасида навбатдаги босқичга йўлланма олса, у Суперлиганинг 2-турини 16 март куни ўтказади. Агар клуб "Ал-Садд" билан ўйинда ўзи учун керакли натижага эриша олмаса, мазкур тўқнашув 14 март куни бўлиб ўтади.

ПФЛ март ойидаги ФИФА кунларидан кейинги тақвимни ҳам ишлаб чиқмоқда. Бунда CAFA ўтказиши мумкин бўлган клублар ўртасидаги мусобақа ҳам инобатга олиниши лозим. Бироқ айрим масалалар тўлиқ ҳал этилмаганидан келиб чиқиб, мазкур мусобақа саналарида ҳам якуний тўхтамга келинмаган. Ишонамизки, жамоатчилик Лига қаршисида турган вазиятни тўғри талқин қилади.


1-тур
7 март
ОКМК - "Бухоро"
"Пахтакор" - "Машъал"
8 март
"Қўқон-1912" - "Андижон"
"Бунёдкор" - "Нефтчи"
"Қизилқум" - "Сурхон"
9 март
"Навбаҳор" - "Динамо"
"Хоразм" - "Шўртан"
"Насаф" - "Сўғдиёна"

2-тур
14 март
"Нефтчи" - "Қўқон-1912"
"Бухоро - "Қизилқум"
15 март
"Андижон" - "Насаф"
"Динамо" - "Машъал"
"Шўртан" - "Бунёдкор"
16 март
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор"
"Сурхон" - "Хоразм"
14 ёки 16 март
ОКМК - "Пахтакор"

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика