Latest news

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

Суперлига. 2023 йилнинг умумий статистикаси News

Суперлига. 2023 йилнинг умумий статистикаси

2023 йилги Ўзбекистон Суперлигасининг якунланган мавсумнинг статистикасини тақдим этамиз.

Майдонга тушган энг ёш футболчи - Иброҳим Тўрақулов ("Сўғдиёна"). Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган "Сурхон" билан ўйиннинг 90-дақиқасида жиззахликлар сафида Иброҳим Тўрақулов 16 ёш, 212 кунлигида майдонга тушди. 

Суперлигада гол урган ва ассист амалга оширган энг ёш футболчи - Асилбек Жумаев ("Сурхон"). Суперлиганинг кашфиётларидан бири бўлган Асилбек Жумаев бу йил гол урган энг ёш футболчи сифатида қайд этилди. 7-турда "Бунёдкор"га қарши кечган ўйинда Жумаев 18 ёш 26 кунлигида рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Иқтидорли ёш футболчи Суперлигада 23та ўйинда қатнашди ва 2та гол, 2та ассист қайд этди. 

Суперлигада майдонга тушган, гол урган ва ассист амалга оширган энг ёши катта футболчи - Жасур Ҳасанов. "Сўғдиёна"нинг энг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов 2-турда "Олимпик" дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа ярим ҳимоячи Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчига айланди. Шунингдек, Жасур Ҳасанов ассист амалга оширган (39,299 ёш) ва майдонга тушган (40,85 ёш) энг ёши катта футболчи ҳам бўлди. Ҳасанов 16та ўйинда иштирок этди ва 1та гол, 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Суперлигада сариқ карточка олган энг ёши кичик футболчи - Равшан Хайруллаев ("Турон"). Бекободликлар таркибида мавсумни бошлаган Хайруллаев иккинчи даврани "Турон"да ўтказди. 23-тур доирасида ўтказилган "Сўғдиёна"га қарши ўйининг 90+1 дақиқасида 18 ёш 65 кунлигида ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Хайруллаев яйпанликлар таркибида 6та ўйинда майдонга тушди. 

Суперлигада сариқ карточка олган энг ёши катта футболчи - Анзур Исмоилов (ОКМК). 38 ёшда Суперлигада жавлон ураётган Анзур Исмоилов ҳакам томонидан сариқ карточага лойиқ кўрилган энг ёши катта футболчи бўлди. Ҳимоячи 38 ёш 173 кунлигида меҳмонда "Қизилқум" билан ўйиннинг 88-дақиқасида огоҳлантирилди. Анзур Исмоилов ОКМК либосида Суперлигада 21та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди. 

Суперлигада қизил карточка олган энг ёши кичик футболчи - Маҳмуд Жўрабоев ("Бухоро"). "Насаф" тарбияланувчиси Маҳмуд Жўрабоев мавсумнинг иккинчи қисмини Бухорода ўтказди. Ҳужумчи 18 ёш 280 кунлигида қизил карточка ишлаб олди ва жорий мавсумда майдондан четлатилган энг ёш футболчи сифатида тарихдан жой олди. Суперлиганинг 22-турида "Металлург"га қарши ўйиннинг 39-дақиқасида Жўрабоевга қизил карточка кўрсатилди. 

Суперлигада қизил карточка олган энг ёши катта футболчи - Санжар Турсунов (ОКМК). Ўтган 4 йил давомида ОКМКнинг етакчиси ва сардори бўлиб келган Санжар Турсунов Суперлиганинг охирги турида "Насаф" билан ўйинда майдондан четлатилди. Бу ҳолат Турсунов 36 ёш 337 кунлигида юз берди. 

Суперлиганинг автоголлари

Шукрон Юлдашев ("Олимпик")

Анри Чичинадзе ("Турон")

Шаҳбоз Жўрабеков ("Навбаҳор")

Станислав Андреев ("Сўғдиёна")

Марко Колакович ("Сўғдиёна")

Артём Потапов ("Сурхон")

Суперлига дебютантлари

Иброҳим Тўрақулов ("Сўғдиёна") 16 ёш, 6 ой, 28 кун

Озодбек Эргашев ("Қизилқум") 17 ёш, 2 ой, 13 кун

Рўзибой Файзуллаев ("Металлург") 17 ёш, 11 ой, 13 кун

Равшан Хайруллаев ("Турон") 17 ёш 4 кун

Асилбек Жумаев ("Сурхон") 18 ёш 6 кун

Улуғбек Кенжаев ("Сўғдиёна") 18 ёш, 1 ой, 27 кун

Нурлан Ибраимов ("Пахтакор") 18 ёш, 3 ой, 2 кун

Абдулҳафизхон Носирхонов ("Турон") 18 ёш, 3 ой, 15 кун

Акмал Музаффаров ("Қизилқум") 18 ёш, 4 ой, 20 кун 

Саидумархон Саиднуруллаев ("Пахтакор") 18 ёш, 6 ой, 7 кун 

Жавоҳир Рўзиев ("Бухоро") 18 ёш, 6 ой, 16 кун

Амир Тўрақулов ("Бунёдкор") 18 ёш, 7 ой, 6 кун

Соҳиб Муҳаммадиев ("Бухоро") 18 ёш, 8 ой, 4 кун

Ғиёсжон Рўзиқулов ("Қизилқум") 18 ёш, 9 ой, 11 кун

Муҳаммадали Усмонов ("Пахтакор") 18 ёш, 10 ой, 11 кун

Муродали Усмонов ("Қизилқум") 18 ёш, 10 ой, 24 кун

Отабек Аҳадов ("Сўғдиёна") 18 ёш,11 ой

Миразиз Муҳаммадиев ("Турон") 18 ёш, 11 ой, 2 кун

Самандар Синдоров ("Сўғдиёна") 18 ёш, 11 ой, 3 кун 

Асадбек Раҳимжонов ("Олимпик") 19 ёш 14 кун

Азизжон Аҳроров ("Насаф") 19 ёш, 1 ой, 15 кун

Достон Турсунов ("Қизилқум") 19 ёш, 1 ой, 23 кун

Нодиржон Сойибов ("Сўғдиёна") 19 ёш, 2 ой, 17 кун

Бошқа статистикалар

Энг кўп пенальти тепган футболчи: Хуршид Ғиёсов (ОКМК) 7 та

Пенальтидан энг кўп гол урган футболчи: Хуршид Ғиёсов (ОКМК) 6 та

Пенальтидан энг кўп гол ура олмаган футболчи: Ислом Кенжабоев 2 тадан

Энг кўп кўп пенальти қайтарган дарвозабон: Суҳроб Султонов ("Бунёдкор") 5тадан 3та, Санжар Қувватов ("Пахтакор") 8тадан 3та пенальтини қайтарган

Энг кўп қизил карточка олган жамоа: "Қизилқум" – 8та

 Энг кам қизил карточка олган жамоа: "Бунёдкор" 2та

Энг кўп пенальти тепган жамоа: ОКМК - 9та

Дарвозасига энг кўп пенальти белгиланган жамоа: "Қизилқум"- 11та

 Дарвозасига энг кам пенальти белгиланган жамоа: "Нефтчи", "Насаф", "Навбаҳор" 2та

Энг кўп сариқ карточка олган футболчи: Жасур Жалолиддинов– 11та.

– Энг кўп қизил карточка олган футболчилар: Санжар Турсунов (ОКМК) ва Шаҳзод Азмиддинов ("Пахтакор"), Муродбек Раҳматов, Ифеани Ифеани ("Қизилқум") – 2тадан.

– Энг кўп сариқ карточка олган жамоа: "Бухоро" 61та

– Энг кам сариқ карточка олган жамоа: "Сурхон" – 42та

– Ўйинчиларининг ўртача ёши энг кичик бўлган жамоа: "Олимпик" (21,2 ёш)

Ўйинчиларининг ўртача ёши энг катта бўлган жамоа: ОКМК (29,2 ёш), "Нефтчи" (28,6), "Навбаҳор" (27,9)

– Энг кўп тўп киритган жамоа: "Навбаҳор" 44та.

– Майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилар: Ўткир Юсупов ва Игорь Голбан ( ("Навбаҳор") – 26 ўйин 2340 дақиқа (барча ўйинларда ўзгаришсиз).

– Энг кам тўп киритган жамоа: "Бухоро" 12та.

 Энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа: "Турон" 41та.

– Энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа: "Насаф" 16та.

– Энг кўп ютган жамоа: "Пахтакор" 16та ғалаба

– Энг кам ютган жамоа: "Турон" 3та ғалаба

– Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа: "Нефтчи" 12 бор муроса кўчасини танлаган

– Энг кам дуранг қайд этган жамоа: "Андижон" 4 бор дуранг ўйнаган

– Энг кўп мағлубиятга учраган жамоа: "Бухоро" 19 мағлубият

– Энг кам мағлубиятга учраган жамоа: "Нефтчи" 3та мағлубият

– Уйда энг кўп ютган жамоа: "Навбаҳор" 9та ғалаба

– Уйда энг кам ютган жамоа: "Бухоро", "Турон" 2та ғалаба

– Меҳмонда энг кўп ютган жамоа: "Пахтакор" ғалаба

– Меҳмонда энг кам ютган жамоа: "Турон", "Қизилқум" 1та ғалаба

– Меҳмонда энг кўп ютқазган жамоа: "Бухоро" 10та мағлубият

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика