Latest news

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Суперлига-2022. 24-турнинг энг яхшилари News

Суперлига-2022. 24-турнинг энг яхшилари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган ўйинларга якун ясалди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

Суперлигани тарк этиб бўлган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бу тур Қаршида меҳмон бўлишди. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ мезбонлар Иван Соловьёвнинг бош билан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Шундан кейин самарқандликлар посбони Фарҳод Раҳматов гўё -"нима қилсангиз ҳам бугун менга бошқа гол уролмайсизлар", - дегандек қўриқлади дарвозасини. Соловьёв, Станоевич ва Алиқуловнинг ўйиндан берган хавфли зарбаларини бартараф этди. 64-дақиқада эса Матеус Лима томонидан ижро этилган пенальтини ҳам қайтарди. Айнан у сабаб "Динамо" "Насаф"га йирик ҳисобда ютқазмади. "Динамо" дарвозабони Фарҳод Раҳматов Championat.asia сайти талқинига кўра, 24-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Бу турда "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов "Сўғдиёна"га қарши баҳсда жарима майдончаси ташқарисидан чиройли гол урди ва тур голига муаллифлик қилди. ВИДЕО


ОЧЛга йўлланма берувчи ўринлар учун кураш олиб бораётган АГМК бу турда "Нефтчи" меҳмони бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлими фарғоналикларнинг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса Миржалол Қосимов ўзгаришлар эвазига ўйинни ютиб кетди. Ҳа, айнан мураббий захирадан тушган футболчилар ҳар уччала голни уришди ва олмалиқликларга сафарда муҳим 3 очкони тақдим этишди. Шу куни М.Қосимов захирадан туширган Мартин Боаке 2та гол урди, Алишер Жалилов голли пас берди Элдор Бегимов гол урди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Миржалол Қосимов 24-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.


Суперлига 24-турида "Олимпик" жамоаси уйда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор. Ана шу учрашувнинг 15-дақиқасида "Олимпик" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Мухторов жароҳат олди ва унинг ўрнига мажбурий ўзгариш ўлароқ Муҳаммадали Ғиёсов майдонга туширилди. Ва Ғиёсов кутилмаганда тақдим этилган имкониятдан максимал фойдаланди. У жамоаси тепган пенальтини ишлади (ундан олдин рақиб ҳимоячиси Аброр Тошқўзиевдан тўпни олиб қўйиб пенальти ишланган қарши ҳужумни бошлаб берганди), кейин Лобанов қайтарган тўпни дарвозага жойлади. Иккинчи бўлимда эса ўз дублини расмийлаштириб қўйди. Шу куни захирадан тушиб жамоасига ғалабани олиб берган Муҳаммадали Ғиёсов Championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> Суперлига

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика