Latest news

21:25Ўзбекистон Кубоги. "Шўртан" "Арал"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  3 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  17 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   2 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  9 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1

Суперлига-2020. Драган Черан - тўпурар! News

Суперлига-2020. Драган Черан - тўпурар!

2020 йилги Coca Cola Суперлига баҳслари ўз якунига етди.

Мавсум давомида 21та гол урган "Пахтакор" аъзоси Драган Черан кетма-кет иккинчи йил Суперлига тўпурари бўлди. Иккинчи ўринни "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов эгаллади - 17та гол. "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев 16та гол уриб тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни эгаллади.

Ўтган мавсум ҳам Черан 23та гол билан тўпурар бўлган эди. Умуман олганда еттинчи марта хорижлик футболчи Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлди. Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида икки мавсум тўпурар бўлган биринчи легионерга айланди.

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп тўпурар бўлиш бўйича Жаъфар Ирисметов мутлақ рекордчи ҳисобланади. Айни пайтда "Пахтакор" спорт директори сифатида ишлаб келаётган Ирисметов 1996, 1997 ва 2000 йилларда жами уч марта тўпурар бўлган. Драган Черан ўз вақтида икки мартадан тўпурар бўлган Бахтиёр Ҳамидуллаев, Умид Исоқов, Олег Шацких ва Шуҳрат Мирхолдиршоев каби ҳужумчиларга етиб олди.


Барча легионер тўпурарлар рўйхати:

2009 - Ривалдо 20та гол (Бразилия)
2011 - Милош Трифунович 17та гол (Сербия)
2013 - Олександр Пишур 19та гол (Украина)
2014 - Артур Геворкян 18та гол (Туркманистон)
2018 - Тиаго Безерра 17та гол (Бразилия)
2019 - Драган Черан 23та гол (Сербия)
2020 - Драган Черан 21та гол (Сербия)

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика