Latest news

20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   0 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  81 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  26 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  15 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Суперлига-2018. "Пахтакор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар News

Суперлига-2018. "Пахтакор" ўйинларини бошқарган ҳакамлар

Якунига етган Суперлига ҳакамлари борасида статистик маълумотларни беришда давом этамиз.

Чемпион "Локомотив"дан кейин иккинчи ўринни эгаллаган "Пахтакор" иштирокидаги баҳсларни бошқарган ҳакамлар рўйхатига эътибор қаратамиз. Бу йил "Пахтакор" ўйинларини энг кўп бошқарган ҳакам Шерзод Қосимов бўлди, у беш марта "шерлар" иштирокидаги беллашувларда ҳакамлик қилди. Бунда "Пахтакор" 2 ғалаба, 2 дуранг ва бир марта мағлубият қайд этди.

Шундай бўлдики, Шерзод Қосимов кетма-кет уч марта "Пахтакор"нинг уй учрашувларида ҳакамлик қилди. Бунақаси яқин орада ҳеч бир жамоа билан кузатилмаганди. Энг кўп бошқариш бўйича Владислав Цейтлин иккинчи ўринни эгаллади. Цейтлин ишлаган 4та ўйинда "Пахтакор" фақат ғалаба қозонди: икки бор ўз майдонида ва икки марта сафарда. Ҳасан Рўзиев бошқарган учта ўйинда ҳам "Пахтакор" ғалабага эришди, фарқи шундаки, Шота Арвеладзе шогирдлари бирорта ҳам тўп ўтказиб юборишмади.

Яна бир қизиқ жиҳати, бу йил "Пахтакор"нинг икки учрашувини хорижлик ҳакамлар бошқарди. Сафарда "Навбаҳор" билан кечган ўйинни баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошқариб жамоа мағлубиятга учраган бўлса, ўз майдонида эронлик Алиризо Фағони ҳакамлик қилган баҳсда "Локомотив" билан дуранг қайд этди. Бу йил Суперлига баҳсларини жами 20 нафар ҳакам бошқарган бўлса, шулардан 4таси "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларда ишламади. Булар - Акобир Шукруллаев, Жасур Мухторов, Зокир Қодиров ва Аскер Нажафалиев.    

Қуйида "Пахтакор" иштирокидаги баҳсларни ким неча марта бошқарганини келтириб ўтамиз.

Шерзод Қосимов - 5 (2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият)
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:0
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
"Пахтакор" - "Қўқон-1912" 1:1
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0
"Қўқонғ1912" - "Пахтакор" 1:1

Владислав Цейтлин - 4 (4 ғалаба)
"Пахтакор" - АГМК 2:1
АГМК - "Пахтакор" 0:1
"Бухоро" - "Пахтакор" 2:6
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 4:0

Равшан Эрматов - 3 (2 ғалаба, 1 мағлубият)
"Насаф" - "Пахтакор" 2:3
"Пахтакор" - "Насаф" 4:0
"Пахтакор" - "Локомотив" 1:3

Виктор Серазитдинов - 3 (2 дуранг, 1 ғалаба)
"Локомотив" - "Пахтакор" 0:0
"Қизилқум" - "Пахтакор" 1:2
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0

Ҳасан Рўзиев - 3 (3 ғалаба)
"Металлург" - "Пахтакор" 0:5
"Пахтакор" - "Бухоро" 2:0
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:2

Темур Тўхтасинов - 2 (1 ғалаба, 1 мағлубият)
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:0
"Бухоро" - "Пахтакор" 1:0

Валентин Коваленко - 2 (1 дуранг, 1 ғалаба)
"Нефтчи" - "Пахтакор" 1:1
"Пахтакор" - "Бухоро" 2:1

Азиз Асимов - 2 (1 ғалаба, 1 дуранг)
"Пахтакор" - "Нефтчи" 3:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3

Аҳрол Рисқуллаев - 1 (мағлубият)
"Локомотив" - "Пахтакор" 3:2

Вадим Агишев - 1 (ғалаба)
"Пахтакор" - "Қизилқум" 2:1

Илгиз Танташаев - 1 (ғалаба)
"Сўғдиёна" - "Пахтакор" 0:1

Олим Тўйчибоев - 1 (ғалаба)
"Пахтакор" - "Металлург" 3:0

Исҳоқ Ибрагимов - 1 (ғалаба)
"Металлург" - "Пахтакор" 0:3

Шавкат Насибуллаев - 1 (ғалаба)
"Пахтакор" - "Металлург" 2:1

Наваф Шукрулла - 1 (мағлубият)
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

Алиризо Фағони - 1 (дуранг)
"Пахтакор" - "Локомотив" 1:1

Х.Холиқов.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика