Latest news

13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  2 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  6 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  12 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  11

Суперлига. 17-тур лауреатлари News

Суперлига. 17-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" клуби бу тур сафарда "Машъал"га қарши ўйнади ва муҳим ғалабага эришди. Андижон клуби ўзининг асосий рақибларидан бирини сафарда таслим қилди. Шу боис Виктор Кумиков championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



"Насаф" бу тур Яйпанда "Турон"ни мағлуб этди - 2:0. Ушбу баҳсда меҳмонлар посбони Умиджон Эргашев жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 17-турнинг энг яхши дарвозабони Умиджон Эргашев бўлди.  



Бу турда "Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев "Қўқон-1912" дарвозасига акробатик тарзда гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





Юқорида айтганимиздек "Андижон" сафарда "Машъал"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "бургутлар" сафида аслида ҳимоячи Усмонали Исмоналиев ҳужумда ўйнади ва гол уришга эришди. Шу тариқа, Усмонали Исмоналиев championat.asia талқинига кўра 17-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика