Суперлига. 13-тур лауреатлари
02 aug 2021 13:51
News
Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.
"Локомотив" клуби бу тур ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилди ва ғалабага эришди. "Темирйўлчилар" ажойиб ўйин кўрсатди ва уч очкога эга бўлди. Шу туфайли Микаэль Секейра championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

АГМК бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади - 0:0. Ушбу баҳсда меҳмонлар посбони Валижон Раҳимовнинг хизмати катта бўлди. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 13-турнинг энг яхши дарвозабони Валижон Раҳимов бўлди.

Бу турда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов жарима тўпидан "Қўқон-1912" дарвозасига супер гол урди ва тур голи муаллифига айланди.

"Локомотив" бу тур "Насаф"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "темирйўлчилар" сафида Азизбек Амонов дублга эришди ва жуда фаол ўйнади. Шу тариқа, Азизбек Амонов championat.asia талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments