Latest news

16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  3 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  5 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  7 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  9 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  30 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  7 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5

Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси News

Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 11-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Рамзий терма жамоа 5-4-1 тактик схемаси асосида танланди.

Тур рамзий терма жамоаси дарвозасига "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди. Юсупов Олмалиқда АГМКга қарши баҳсда жуда ишончли ўйнади. Биринчи таймда рақиб футболчисининг пенальтидан тепган тўпини қайтарган посбон ўйин давомида яна камида 3 марта жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Учрашув охирида ўтказилган голда Юсуповдан кўра ҳимоячиларнинг айби кўпроқ эди.

Ҳимоя чизиғига "Насаф" вакили Дилшод Саитов, "Локо" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев, "Андижон" сардори Илдар Маматказин ва "Бунёдкор" аъзоси Ислом Қобилов қўйилди. Эътиборли тарафи, бу ҳимоячилар мазкур турда нафақат ўзларининг ишончли ўйинлари, балки рақиб дарвозасини ишғол этишни ҳам уддасидан чиқишди. "Қўқон-1912"нинг чап қанот ҳимоячиси Александр Мерзляков ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олди. У "Динамо" билан баҳсда ишончли ҳаракат қилди.

Ярим ҳимояга "Динамо" сардори Жасур Азимов қўйилди. Қўқондаги очилиш ўйинида кўпчилик "Динамо"нинг мағлубиятини кутганди. Бироқ Даврон Файзиев шогирдлари ажойиб ўйнаб 2:2 ҳисобидаги дурангга эришишди. Самарқанд клуби сафида иккала голга ҳам Азимов муаллифлик қилди. "Қизилқум" футболчиси Шерали Жўраев ҳам бу сафарги рамзий терма жамоадан жой олди. "Сўғдиёна" билан баҳсда ўнг қанотда ҳаракат қилган Жўраев ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди, рақиб дарвозасига урилган гол ҳам айнан унинг сайъ ҳаракатларидан кейин урилди.

АГМК сафида бу мавсум кам майдонга тушаётган Шохназар Норбеков бу тур жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Захирадан майдонга тушган тезкор футболчи "Навбаҳор" дарвозасига сўнгги дақиқаларда гол урди. Хатто у иккинчи голни ҳам уриши мумкин эди, аммо сўнгги сонияларда унинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

"Бунёдкор"нинг 2002 йилда туғилган ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Насаф" билан баҳсда доимгидек фаол бўлди. Яқиндагина Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида бўлиб қайтган футболчи рамзий термамиздан жой олди.

Ҳужумга эса бу турда хет-трикка эришган "Пахтакор" вакили Драган Черан танлаб олинди. Муҳсин Муҳаммадиевнинг "Бухоро" бош мураббийи сифатидаги илк ўйинда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Черан мавсумдаги илк хет-трикини расмийлаштирди. Бу ўйиндан кейин Драганнинг чемпионатдаги голлари сони 13тага етди.

Шу тариқа тур рамзий жамоасидан "Бунёдкор"дан 2, "Локомотив", "Динамо", "Навбаҳор", "Насаф", "Андижон", "Қизилқум", АГМК, "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"дан 1 нафардан футболчи ўрин олди.


Тур рамзий терма жамоаси (5-4-1):

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор").

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Илдар Маматказин ("Андижон", Ислом Қобилов ("Бунёдкор"), Александр Мерзляков ("Қўқон-1912").

Ярим ҳимоячилар: Шерали Жўраев ("Қизилқум"), Жасур Азимов ("Динамо"), Шоҳназар Норбеков (АГМК), Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор").

Ҳужумчи:
Драган Черан ("Пахтакор").



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика