Latest news

07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  3 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  4 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  10 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  12

Суперлига. 11-тур лауреатлари News

Суперлига. 11-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 11-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.


Мазкур турда "Машъал" клуби Тошкентда "Навбаҳор"га қарши ўйин ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни "газчилар" дарвозасини Раҳимжон Давронов ўз дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади ва жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу мавсум стабил ўйин намойиш этиб келаётган Давронов ўзидан яхши таассурот қолдираяпти. Бир нечта хавфли зарбаларни қайтарган Раҳимжон Давронов championat.asia талқинига кўра 11-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.






Олмалиқнинг АГМК клуби 11-турда "Андижон"га қарши ўйнади. Учрашувда ҳисобни водий клуби очишга эришди. Иккинчи таймда захирадан майдонга тушган грузиялик Элгужа Григалашвили ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирди ва ўйиннинг боришига жиддий таъсир кўрсатиб берди. Зарба траекторияси жуда ҳам чиройли чиқди ва тўп дарвоза устунига тегиб тўрга бориб тушди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи Элгужа Григалашвили.







Муборакнинг "Машъал" клуби юқорида таъкидлаганимиздек "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "газчилар" рақибдан ҳайиқмай, яхши ўйин намойиш этишди. "Машъал" катта мураббийи Дилявер Ваниев Суперлигада мураббий сифатида биринчи мавсумини ўтказмоқда ва россиялик Андрей Канчельскис бошқараётган, чемпионлик ва ОЧЛ учун курашаётгани айтилаётган "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Дилявер Ваниев 11-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



Тажрибали Жасур Ҳасановни кўпчилик иккинчи ёшлигини ўтказмоқда деб айтмоқда. "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйиндан кейин ёш футболчилар Жасур Ҳасановдан ўрнак олишсин деб бежизга айтгани йўқ. Бугунги кунда Ҳасанов ҳам майдонда, ҳам майдон ташқарисида "Сўғдиёна"нинг ҳақиқий етакчиси.

 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика