Latest news

10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  5 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  13 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  10 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  9

Суперлига 1-даврасини “Навбаҳор” пешқадам сифатида якунлади News

Суперлига 1-даврасини “Навбаҳор” пешқадам сифатида якунлади

Суперлигада 1-босқичнинг 1-давраси ўз якунига етди. Яъни, жамоалар бир-бири билан ҳеч бўлмаганда бир мартадан ўйнаб чиқди.

Бу дастлабки хулосаларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирча кучли учликни Тошкент клублари якунлаб турибди. Яъни, улар ўз тажрибасидан келиб чиқиб, мавсумни бир текис ўтказишга ҳаракат қиляпти. 

Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Суперлиганинг аввалги мавсумлардан фарқи шундаки, бунда жамоалар марказий ўйинларда ўзини кўрсатиши керак. Яъни, нисбатан кучсизроқ клублар ва уларнинг натижаси чемпионлик пойгасига ўз таъсирини ўтказа олмайди. 

Чемпионлик йўлида

Агар чемпионатни тенг иккига бўлиб ўргансак, “Навбаҳор” ўз-ўзидан пешқадамга айланиб олади. “Пахтакор”дан қабул қилиб олинган мағлубиятни айтмаса, Мўминжонов жамоаси марказий ўйинларда енгилмади. Бироқ иккинчи давра осон бўлмаслигини айтиш керак. Зеро наманганликлар “Локомотив” ва “Бунёдкор” майдонида меҳмон бўлади.

Ўз навбатида “Пахтакор”да имконият яхшироқ эканини ҳам унутмаслик керак. “Навбаҳор”ни айтмаса, кучли олтиликнинг қолган жамоаларини Арвеладзе шогирдлари ўз майдонида қарши олади. 

Жон сақлаш йўлида

Қуйи олтиликда ҳам рақобат анча жиддий. “Сўғдиёна” Сергей Лушчаннинг ташрифидан кейин қаддини бироз бўлса-да тиклаб олди. АГМК эса кутилганидан ёмонроқ ўйнаяпти. Бунда улар учун тақвим ҳам бироз ноқулай келганини унутмаслик керак. Зеро АГМК дастлабки тўрт турда фақат кучли олтилик клубларига қарши кураш олиб боришга мажбур бўлган. 

Олдинда яна 11 та тур ўйинлари бор. Демак, хатолардан хулоса чиқариб, очколар ишлаб олиш учун ҳаммада имконият бор. 22-турдан кейин мана шу бўлиниш ўзгармайди. Ҳозирча эса назарий жиҳатдан ҳатто “Нефтчи”да ҳам кучли олтиликка кириб олиш учун имконият мавжуд. Демак, олға юришда давом этамиз.

Author :
Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика