Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  47 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью News

Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью

Одатга кўра, еврокубоклар мавсуми ўтган мавсумни ёпиб берувчи УЕФА Суперкубоги учун ўйин билан бошланади.

Чемпионлар Лигаси ғолиби ПСЖ ёки Европа Лигаси чемпиони "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳсда омад кимга кулиб боқади?


ПСЖ

1. ПСЖ таътилдан анча кеч қайтди

Европанинг қатор клубларидан, жумладан "Тоттенхэм"дан, фарқли ўлароқ парижликлар жорий мавсум деярли дам олмади. ПСЖ клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди ва финалга етиб борди. Мавсумнинг охирги ўйинини Франция пойтахти жамоаси 13 июлда ўтказди — бир ой аввал. Табиийки, таътилдан кечроқ қайтган ПСЖ ёзда ўртоқлик ўйини ўтказмади. Натижада, Луис Энрике шогирдлари ҳозир қандай спорт формасидалигини айтиш мушкул. Аммо рақибдан фарқли равишда французларнинг устун томони — барча нуқталар, фақатгина дарвозабондан ташқари, ўтган мавсумдагидек.

2. Доннарумма маш-машаси давом этмоқда, Забарний трансфери якунланди

Бу ёз парижлилкарнинг селекциясида икки асосий йўналиши бўлиб — дарвозабон нуқтаси ва янги марказий ҳимоячи хариди. Дарвоза нуқтаси бўйича масала ҳал бўлгандек - клуб "Лилль" кипери Люка Шевальени сотиб олди. У бош мураббий Луис Энрикега ёқади — Жанлуижжи Доннаруммадан кўра оёқлари билан яхшироқ ўйнайди. Италиялик ҳали ҳам шартнома муддатини узайтирмади, битим 2026 йилгача мўлжалланган. ПСЖ дарвозабонга янги шартнома таклиф қилди, лекин томонлар келишувдан анча йироқ. Бу ҳақида батафсил ёзгандик. Миш-мишларга қарамай, Доннарумма янги мавсумни қаерда бошлаши ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

3. ПСЖнинг инглиз клублари билан статистикаси яхши

Ўтган мавсум Луис Энрике шогирдлари Чемпионлар Лигасида Англия Премьер-Лигаси вакилларини . Энг муҳим еврокубок асосий босқичининг ҳал қилувчи ўйинида парижликлар "Манчестер Сити"ни мағлубиятга (4:2) учратишди. Ундан кейин испаниялик мутахассис жамоаси туманли Альбион вакилларини мусобақадан чиқариб юборди. Аввалига "Ливерпуль", кейин эса икки ўйин натижасига кўра "Астон Вилла" таслим этилди. Ярим финалда эса "Арсенал" мағлуб этилди. Шу ўринда КЖЧ финалида "Челси"га имконият бой берилганини ҳам унутмаслик лозим. 



"Тоттенхэм"

1. "Тоттенхэм" кўп ўртоқлик ўйинлар ўтказди, аммо энг муҳимида имкониятни бой берди

ПСЖдан фарқли ўлароқ, "шпорлар" ёзги таътилни тўлақонли ўтказишди, натижада жамоа янги бош мураббий Томас Франк бошчилигида ўртоқлик ўйинларини режа бўйича ўтказди. "Тоттенхэм" мавсумлар оралиғидаги ўртоқлик мақомидаги мусобақаларда ҳам камдан-кам ғолиб бўлади, шундай экан Гонконг Кубоги доирасида "Арсенал" устидан қозолнилган ғалабани (1:0) яхши сигнал дейиш мумкиндек. Англиянинг бошқа клублари билан — "Ньюкасл", "Уикомб" ва "Лутон" — ўйинларда дуранг қайд этилган бўлса, "Бавария"га йирик ҳисобда имконият бой берилди (0:4).


2. Қудус ва Пальинья келди, аммо Сон кетди, Мэддисон жароҳат олди

Муҳаммад Қудус — лондонликларнинг ҳужумдаги асосий умиди. Катта пул эвазига келган ганалик "Арсенал"га қарши яхши ўйин ўтказди. Умуман олганда мазкур баҳсда жамоа ҳужумининг охирги йиллардаги икки муҳим фигураси МЛСга йўл олган Сон Хён Мин ҳамда жароҳат сабаб майдонга туша олмайдиган Жеймс Мэддисонни кўрмаймиз. Таркиб борасида гапирадиган бўлсак, Жоау Пальинья ижарага олинганини ҳам таъкидлаш зарур. КЛуб Матис Тель ва Кевин Дансони сотиб олди, шу билан бирга ёш ҳимоячилар Кота Такаи ва Лука Вушковични таркибига қўшиб олди.


3. Тўп билан кўп муомала қиладиган жамоаларга қарши "Тоттенхэм" муаммога дуч келмоқда

Бу фикрга қарши факт сифатида "Арсенал" билан ўйинни келтиришга шошилманг — у ерда "канонирлар" ҳали мавсумга буткул тайёр эмасдилар ҳамда оптималдан анча йироқ таркиб билан ҳаракат қилганди. Жамоа ўйинига баҳо бериш учун "Бавария"га қарши учрашув мосроқ. Венсан Компани шогирдлари — тўпга эгалик қилиш бўйича Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Шунинг учун таянч зонасида Жоау Пальинья билан умуман омадсиз ўтган ўйинга эътибор қаратиш шарт. ПСЖ ҳам тўп билан немислардан ёмон муносабатда бўлмаслиги аниқ, демак, инглизларга яна қийин бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика