Суперкомпьютер "Манчестер Сити"нинг олтинчи АПЛ чемпионлигини башорат қилди
06 dec 2021 01:21
News
Суперкомпьютер "Манчестер Сити"нинг олтинчи АПЛ чемпионлигини башорат қилди
FiveThirtyEight суперкомпьютери томонидан башорат қилинган сўнгги жадвалга кўра, "Сити" Гвардиола қўл остида тўртинчи чемпионликни қўлга киритади.
Унга кўра, "Сити" турнирни 87 очко билан якунланайди, иккинчи ўриндаги "Ливерпуль" улардан атиги бир очко, учинчи ўриндаги "Челси" эса саккиз очко кам жамғаради.
Суперкомпьютернинг прогнозларига кўра, гарчи Ральф Рангник "қизиллар" бошқарувига келган бўлса-да, "Манчестер Юнайтед" кучли тўртликдан ўрин эгаллай олмайди.
Қизиғи шундаки, ўтган мавсумда омадсизликка учраган "Вест Хэм" бу мавсум Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритади.
"Арсенал" олтинчи ўринни, "Тоттенхэм" эса еттинчи поғонани эгаллайди.
Яна бир жиҳат, ушбу мавсум "чўнтагини қаппайтирган" "Ньюкасл" чемпионатда жон сақлаб қола олмайди.
Link :
Source : Manchester Evening News
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments