Latest news

15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  15 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  21 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3

​Супер ўйин тақдирини ҳал этадиган асосий фактор - мураббий имзоси News

​Супер ўйин тақдирини ҳал этадиган асосий фактор - мураббий имзоси

Қаршида Суперлиганинг 11-тури доирасидаги супер ўйин "Насаф" ҳамда "Пахтакор" ўртасида кечади.

Ушбу баҳс жуда кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Гарчи "Насаф" айни пайтда турнир жадвалида пастки ўринларда бораётган бўлсада, "Пахтакор"га қарши баҳсда ўзгача иштиёқ билан ўйнашига шубҳа йўқ. "Насаф" ушбу нохуш тўрт ўйинлик ғалабасиз сериясига "Пахтакор" билан баҳсда нуқта қўйишга ҳаракат қилиши аниқ. Айнан шу орқали жамоа ўзига бўлган ишончни қайтариб олиши мумкин.

"Пахтакор" эса сафарда ҳозирча фақатгина "Металлург"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. Қолган баҳсларда жамоа мағлубиятга учради ёки дуранг қайд этди. "Пахтакор" ҳозирча кучли жамоаларга қарши меҳмондаги беллашувда ғалаба қозона олмаяпти. Шота Арвеладзе ниҳоят топ жамоаларга қарши сафардаги беллашувларда жамоага керакли характерни шакллантира олдими ёки йўқ, деган саволга бугунги баҳсда қисман жавоб олишимиз мумкин бўлади.

Факт: "Насаф"нинг ғалабасиз серияси 4 учрашувдан буён, "Пахтакор"да эса кетма-кет иккинчи ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Бугун қайси жамоанинг ғалабасиз сериясига нуқта қўйилади ёки бу серия яна чўзилию дуранг қайд этиладими?

Суперлиганинг ушбу супер баҳси айнан шу саволга ҳам жавоб топиб беради.

"Насаф"нинг бугунги учрашувдаги асосий устунлиги - мухлислар ва қайноқ муҳитдаги кучли иштиёқли ўйин. "Насаф" ўзининг принципиал рақибига қарши кучли иштиёқ билан ўйнашини инобатга олсак, "Пахткор"га бугунги беллашувда осон бўлмаслиги аниқ. Бугунги учрашувда жамоадаги молиявий ҳолат туфайли юзага келган муаммолар иккинчи даражага тушади.

"Пахтакор"нинг устун жиҳати - тажриба. "Шерлар" "Насаф"нинг ҳозирги таркибига нисбатан анча юқори тажрибага ва малакага эга футболчилардан иборат. "Насаф" шарафини ҳимоя қилган собиқ "аждарлар" қаршилик футболчиларнинг кучли ва ожиз нуқталарини яхшироқ билишлари ҳам уларга бугун қўл келиши мумкин. "Пахтакор" бугун нафақат 3 очко учун, балки ўтган йилги йирик ва аламли мағлубият аламини олиш учун ҳам астойдил курашади. Шунингдек, жамоанинг руҳий ҳолати "Насаф"никидан анча дуруст. "Пахтакор"нинг устун жиҳатларидан яна бири - захира жуда узун ва кучли. Жамоа айни пайтда жисмоний ҳолат бўйича ҳам "аждарлар"дан дадил.



Баҳс тақдирини ҳал этадиган асосий фактор

Бу каби юқори статусга эга марказий учрашувларда ҳар бир кичик детал ҳам муҳим аҳамият касб этади. Лекин юқорида айтиб ўтилган важлар, жиҳатлардан фарқли ўлароқ, катта ўйинларда мураббий имзоси кўп нарсани ҳал этади. Бундай баҳсларда мураббийларнинг тактик юриши, айёрлиги ва жамоаларнинг имкониятларидан келиб чиқиб тайёрлаган тўғри тактикалари натижага элтувчи йўлни қисқартиради.

Ўтган йили Бердиев Арвеладзе билан бўлган баҳсни тўлиқлигича ютганди. Бугун эса ўша ишини такрорлаши анча қийинлашади. Арвеладзе эса катта эҳтимол билан ўтган йилги хатоларидан тўғри хулоса чиқарган. Аммо ҳозирча "шерлар"нинг грузиялик бош мураббийи катта ўйинларни ўз фойдасига ҳал эта олмаяпти. Айнан шу жиҳат ушбу мутахассисга баҳо беришда кўпчиликни иккилантириб қўймоқда. Арвеладзе учун бугунги баҳс жуда муҳим аҳамиятга эга. Шота Арвеладзе нафақат "Пахтакор"га 3 очко олиб бериш йўлларини қидиради, балки ўзининг мураббий сифатида салоҳиятини намойиш этишга ҳам уринади. Мураббий сифатидаги чизгилари борлигини амалда исботлашга қаттиқ киришиши аниқ.
Бундай ўйинларда мураббийларнинг салоҳияти биринчи ўринга чиқади. Бердиев мавжуд таркиб билан ҳам яна "Пахтакор" тўсиғини енга оладими ёки Арвеладзе Бердиевнинг ожиз нуқталарини топишга муваффақ бўладими?

Ҳаммаси Қаршидаги "Марказий" стадионда соат 18:30да бошланажак беллашувда ҳал бўлади.

Натижа қандай бўлади, Қарши собиқ футболчиларини қай тариқа кутиб олади, буни билмадим-у, аммо биз шиддатли ва кескин курашларга бой футбол кўришимизга шубҳа йўқ.

Бугун мураббийлар бир-бирларига нафақат тактик кураш, балки тажовузкор футбол таклиф этишларини тахмин қилиш мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика