Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Супер футболчиларнинг супер машиналари. ТОП-10 News

Супер футболчиларнинг супер машиналари. ТОП-10

Бир неча кун олдин "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Bugatti Veyron машинасига эга бўлгани маълум бўлган эди.

Бошқа футбол юлдузлари қандай машиналардан фойдаланишини биласизми?

10. Златан Ибрагимович

Volvo C30 T5 RDesign (44 минг евро)

Златан Volvo компаниясининг юзи ҳисобланади. Компания ҳужумчига бор-йўғи 400 дона ишлаб чиқарилган "Volvo C30 T5 RDesign"ни совға қилди.



9. Марио Балотелли

Audi R8 (140 минг евро)


Турли нашрлар кўпроқ Балотеллининг Audi R8 машинасини ёдга олади. Ҳужумчи "Манчестер Сити"га ўтганидан 2 ҳафта ўтиб ушбу автомобилини уриб олган эди. Балотелли урилган машинани ўша жойда қолдириб, машғулотга пиёда йўл олади. Марио бу фалокатни чап томондаги рулга ўрганиб қолгани билан тушинтирди.


8. Луиш Нани

Lamborghini Gallardo (190 минг евро)


Бу суперкар Англия чемпионати футболчилари орасида жуда машҳур. Lamborghini Gallardo Нанидан ташқари Рио Фердинанд ва Давид де Хеада ҳам бор.


7. Уэйн Руни

Aston Martin Vanquish S (200 минг евро)


Англияда кўпчилик Руни машина ҳайдашдан кўра футболни яхшироқ ўйнаши ҳақида ҳазиллашади. "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси бу машинаси билан яна учта қиммат автомобилни уриб олган эди.


6. Фрэнк Лэмпард

Ferrari 458 Italia (230 минг евро)


"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси футболчилар орасида машҳур бўлган  Ferrari 458 Italia машинасини танлаган. Бу каби автомобиллар Рэзван Рац, Месут Озил ва Мартин Касересда мавжуд.


5. Лионель Месси

Ferrari Spider (250 минг евро)


Сайёрамизнинг энг яхши футболчиси (ёки энг яхшиларидан бири) бир ҳафтада иккита бундай Ferrari харид қилиши мумкин. Бу машина 4 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади.


4. Пьер-Эмерик Обамейянг

GOLD Lamborghini Gallardo (313 минг евро)


Сўнгги бир неча йил давомида Европанинг топ-клублари Обамейянгни ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо футболчи "Боруссия"да қолишни маъқул кўрмоқда. Ҳужумчининг машинаси ҳам сариқ рангда. Аниқроғи - тилла. Дортмундда GOLD Lamborghini Gallardo пайдо бўлса у кимники эканлигини тезда билиш мумкин.


3. Александр Кокорин

Lamborghini Aventador LP720-4 50° Anniversario (385 минг евро)


Бу суперкар афсонавий Италия концернининг 50 йиллик юбилейига (2013 йилда) атаб чекланган миқдорда чиқарилган эди. Кокориндаги каби машиналар ер юзида юзта.


2. Дэвид Бекхэм

Rolls-Royce Phantom (410 минг евро)


Бекхэм "Лос-Анжелес Гэлакси"да ўйнаётган пайтида ушбу Rolls-Royce автомобилини сотиб олган эди. Бир неча йил ўтиб Дэвид машинани пуллаб юборди.


1. Криштиану Роналду

Bugatti Veyron (2 млн евро)


Бу эса Роналдунинг янги ўйинчоғи. Ушбу суперкар Евро-2016даги ғалабадан сўнг харид қилинган. Bugatti Veyron бу рўйхатдаги ҳар қандай машинада қиммат туради. Veyron 16.4 Grand Sport модели 2 млн. еврога баҳоланмоқда. Бундай машиналар дунёда 450 та.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика