Суннатилло Эрматов: "Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашиш"
14 dec 2020 21:07
News
Суннатилло Эрматов: "Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашиш"
- Суннатилло, авваламбор "Турон" жамоасини Суперлига йўлланмасига эга чиққанлиги билан табриклаймиз. Бу йилги мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бу йилги мавсум жудаям кўтаринки руҳда ўтди.Айниқса ПРО-Лига ўйинлари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилгани кўпчилик футбол мухлисларини хурсанд қилди. Бундан ташқари жорий мавсумда мазкур чемпионатнинг савияси кўтарилганлиги сезилди. Шундай давом этса, футболимиз янада рывожланади деб ўйлайман. ПРО-Лигага бўлган эътибор учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.
- Эндиликда "Турон" Ўзбекистон Суперлигасида ўйнайди. Янги мавсум олдидан нималарни айта оласиз?
- Мавсум якунига етди. Декабрь ойи давомида бизга таътил берилган. Оғир мавсум ўтказдик, ПРО-Лигада ҳеч қайси жамоага осон бўлмади. Таътилни оиламиз бағрида ўтказиб насиб бўлса январь ойидан машғулотларга киришамиз. Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашишдан иборат" - дейди "Турон" ярим ҳимоячиси.
Фарҳоджон Узақов ёзиб олди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments