Суннатилла Мамадалиев: “Ҳаёт давом этади”
17 apr 2016 20:10
News
Суннатилла Мамадалиев: “Ҳаёт давом этади”
- “Навбаҳор” жамоасига ҳурмат билдирган ҳолда шуни айтмоқчиманки, бугун ҳақиқатдан ҳам нафақат дуранг натижага эришиш, балки ғалаба қозониб кетиш имкониятимиз бор эди. Гарчи, Наманганда тўп суришимизга қарамай, турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш ва умуман омадсизликка барҳам бериш истаги жамоадошларимда кучли эди. Айнан мана шу ҳолат ва ҳаттоки, дастлабки дақиқаларда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиз ҳам кайфиятимизни тушуриб юбормади. Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик, бир нечта хафли вазиятлар яратдик. Жавоб тўпини ҳам киритдик. Иккинчи бўлимда ҳам ана шу суратда давом эттираётгандик. Лекин хатоликларга йўл қўйиб, кетма-кет иккита гол ўтказиб юбордик. Афсуски, бу бизга қимматга тушди...
Шундай бўлса-да, тушкунликка тушмаймиз, ҳаёт давом этади. Кейинги учрашувларга тайёргарликни давом эттирамиз, - дейди Мамадалиев.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Comments