Latest news

19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  26 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  4 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади" News

Суннатилла Абдуллажонов: "Нефтчи"нинг ҳозирги потенциали юқори ўринларни эгаллашга етади"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси айни пайтда Антальяда машғулотларни давом эттирмоқда.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари бугун Қозоғистоннинг "Аксу" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Муросасиз ўтган ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашди. Баҳс якунлангач "Нефтчи"га қишки трансферлар вақтида жалб қилинган Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билдириб ўтди. 

- "Нефтчи" анча вақтдан Туркиядаги йиғин олиб бормоқда. Шундай экан қандай хулоса ва таассуротлар оляпсиз?

- Таассуротлар яхши. Айни пайтда кўпроқ жисмоний ҳолатимиз устида ишламоқдамиз. Мавсум стартигача оптимал формада бўлишимиз керак. Олдинда яна 2та учрашув бор. Ўйлайманки, тактик жиҳатдан ҳам анча шаклланишга улгурамиз.

- Давралар оралиғидаги хориж йиғинлари жамоаларга қанчалик керак? Ўзбекистон ва хориждаги тайёргарлик ўртасида тафовут борми?

- Хориж йиғинлари жуда ҳам фойдали, деб ўйлайман. Аввало турли спарринг рақиблар билан куч синашиш имкони мавжуд. Иккинчидан қулай об ҳаво ва майдонлар ҳолати кўнгилдагидек. 

- "Нефтчи"да жуда яхши таркиб йиғилмоқда. Футболчиларнинг потенциалидан келиб чиқсак, жамоа қайси ўринларга курашади?

- Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли ва маҳоратли футболчилар йиғилмоқда. Шуни эътиборга олган ҳолда, мураббийимиз катта мақсадларни олдимизга қўймоқдалар. Потенциалимиз юқори ўринларни эгаллашга етади.

- Ўртоқлик  учрашуви учун танланаётган рақиблар қай даражада спарринг вазифасини ўтамоқда? 

- Жамоамиз учун улар бегона рақиблардир. Ушбу учрашувлар орқали мураббий томонидан берилаётган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика