Суннатилла Абдуллажонов: "Ҳақиқий дерби!"
03 aug 2022 13:14
News
Суннатилла Абдуллажонов: "Ҳақиқий дерби!"
|
Kokand-1912 Anvar Hojimirzaev - 55', Andrey Sidorov - 57', Shokhnazar Norbekov - 86' |
Superliga. Round 14 02/08/2022, 19:00 3
:
3
Finished
|
Neftchi Shakhzod Ubaydullayev - 10', Lutfulla Turaev - 76', Sunnatilla Abdullajonov - 79' |
- Ўйин ҳақида...
- Фикримча, ўйин мухлисларбоп бўлди. Стадионга келган ишқибозлар зерикиб қолишмади, деб ўйлайман. Чемпионатимизда бундай учрашувлар кўп бўлиши тарафдориман. Ўйинга ортиқча изоҳ шарт эмас. 6та гол барчасини айтиб турибди. Бир сўз билан айтганда ҳақиқий дерби! Бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан дурангни эмас, ғалабани ўйладик.
- Виталий Левченко қандай футболни талаб қиляпти?
- Ҳар бир мураббий сингари Виталий Григоревични ҳам ўз қарашлари, услублари бор. Йиғинда ҳам бу борада кўпроқ ишладик. Мураббийнинг кўрсатмаларини тушунишга ҳаракат қиляпмиз. Ўйлайманки, бу мавсум давомида ўз самарасини беради.

- Биринчи даврадаги учрашув билан фарқи нимада бўлди?
- Фарқи жуда катта. Икки жамоада ҳам вазиятлар етарлича бўлди. Футбол жамоавий ўйин. 10 киши бўлиб ўйнаш ўз таъсирини ўтказди барибир.
- "Нефтчи" турнир жадвалида аутсайдерлар қаторидан чиқа оладими? Имкониятлар қандай?
- Вазиятни ўнглашимизга ишонаман. Имкониятларимиз ҳали бор. Таркибимиз яхши шаклланган. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун интилишимиз шарт.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments