Latest news

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  9 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  12 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  46 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Сунесс: "Ҳужум қилишда "Манчестер Сити" ва "Арсенал" "Ливерпуль"дан яхшироқ" News

Сунесс: "Ҳужум қилишда "Манчестер Сити" ва "Арсенал" "Ливерпуль"дан яхшироқ"

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Грем Сунесс мерсисайдликларнинг Арне Слот қўл остидаги ўйинидан ҳайратда эмаслигини айтди.

"Арне Слот бошқарувни қўлига олганидан кейин жамоада кучайиш кўрмадим. Фикримча, жамоа жуда ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда, балки, улар очиқроқ ва ҳужумкорроқ ўйнаши керакдир. Улар мени ҳайратлантиришдими? Йўқ.

"Манчестер Сити" ва "Арсенал"нинг ўйинларини кўрар эканман, улар "Ливерпуль"дан яхшироқ эканлигини сезиб турибман. Слот яхши старт олди, футболчиларга у билан ишлаш маъқул келмоқда. Лекин ҳозир жамоа ғалабаларга эришмоқда. Мағлубиятлар кетидан муаммолар кўринишни бошлайди. Кафолат бераман, муаммолар бошланганда умуман бошқача Арне Слотни кўрамиз.

"Челси"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида улар ўйинни ўлдиришга ҳаракат қилишди. Бу яхши ҳолат эмас, бу "Ливерпуль"нинг услуби эмас. Лекин ғалаба қозонсанг, сени мақташади. Агарда мағлуб бўлсанг: "Бу "Ливерпуль"нинг услуби эмасди. Бошқачароқ ўйнаш керак", дейишади.

Ҳозирча биз Клопп давридаги рок-н-роллни кўрмаяпмиз. Тарихан олиб қарасак, жамоа доимо ташаббусни қўлига олиб ўйин кўрсатган", - деди Сунесс.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика