Сульшер Погба ва Лукакунинг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди
11 jul 2019 00:20
News
Сульшер Погба ва Лукакунинг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди
МЮ устози Оле-Гуннар Сульшер клуб ярим ҳимоячиси Поль Погба ва ҳужумчи Ромелу Лукакунинг жамоадан кетиши ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.
Аввалроқ, Поль Погбанинг «Ювентус»га қайтиши ёки «Реал»га ўтиши ҳамда Ромелу Лукакунинг «Интер» билан музокаралар ўтказаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
«Футболчиларимиз ҳақида ва уларнинг режалари тўғрисида кўп бор суҳбат ўтказганмиз. Бу мен учун оддий бизнес. Мен Поль билан ҳам Ромелу билан ҳам гаплашдим. Менга маълум бўлишича, ҳозирда ҳеч қайси футболчимизга бошқа жамоа томонидан таклиф келиб тушмаган. Поль эса худди бошқа ўйинчилар каби клуб билан узоқ йиллик шартномага эга ҳисобланади» – дея қайд этган Сульшер.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments