Latest news

23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  9 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  20 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  233 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2

Сульшер - Марсьяль ва Рэшфорд ҳақида: "Ким ўзарга ўйнаш ҳақида ўйламаслик керак" News

Сульшер - Марсьяль ва Рэшфорд ҳақида: "Ким ўзарга ўйнаш ҳақида ўйламаслик керак"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ҳужумчилари Антони Марсьяль ҳамда Маркус Рэшфорд ҳақида гапирди.

Ушбу мавсумда француз 23 гол урган бўлса, англиялик 22 марта рақиблари постига йўл топди.

"Уларнинг ўртасида ҳеч қандай мусобақа йўқ. Кўриб турибсиз, Антони ва Маркус гол уриши учун бир-бирига шароит яратиб бермоқда.

Футболчилар ўзаро ким ўзарга ўйнамаслиги керак деб ҳисоблайман. Чунки мақсадимиз бир - ўйинда ғалаба қозониш. Агарда футболчилар ўзларини, индивидуал совринларни ўйласа, мураббийнинг жамоага кераги бўлмайди. Барчаси оддий.

Менга эгоистлар керак эмас. Футболчи бошқалардан кўпроқ гол уришни ўйламаслиги шарт. Жамоа ғалабага эришаётган пайтда унинг 15 ёки 30та гол ургани ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. У бу орқали фақатгина ўзини машҳур қилиши мумкин.

Ван Нистелрой голларга чанқоқ бўлган. 4:0 ҳисобида ютаётган пайтимизда у гол уриш ҳақида ўйламасди. Чунки у жамоавий футболчи бўлган. Рууд бирор марта ҳам дарвозага тепилиши керак бўлмаган пайтда зарба бермасди ва асосан пас ўйнарди", - деди Сульшер.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика