Latest news

00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  1 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  4 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  5 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  1 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2

Суҳроб Султонов: "1 очко Африкада ҳам қийматли..." News

Суҳроб Султонов: "1 очко Африкада ҳам қийматли..."

Coca Cola Суперлига 16-тури доирасидаги Тошкент дербисида дуранг натижа қайд этилди.

Ўйиндан кейин мавсумдаги 2-пеналтисини қайтариб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Суҳроб Султонов билан суҳбатлашдик. "Бунёдкор" посбони дастлаб дерби ҳақидаги саволимизга жавоб қайтарди: 

- Ўйин осон ўтмаслиги аниқ эди. "Локомотивга" ҳам, бизга ҳам 3 очко керак. Шундай бўлди ҳам. Дастлаб, 1 киши кам бўлиб қолдик. Кейин бизнинг дарвозамизга пеналти қўйилди. Урган голларимиз инобатга олинмади...

- Ҳакамлик бўйича эътироз билдирмоқчимисиз?

- Йўқ, бошқача тушундингиз. Мен ҳакамлар ҳақида ҳеч қачон гапирмаганман, гапирмайман ҳам. Аскерни яхши танийман. Агар иқтидори бўлмаса, қўлига ҳуштак олмасди. 

- Дуранг сизни қониқтирдими?

- Алҳамдулиллаҳ! Йигитлар меҳнат қилишди, улар учун хурсандман. 1 очко, Африкада ҳам очко. Бугун менга ҳам имкон берилди. Ўзим учун ҳам хурсанд бўлдим.

- Олдинги баҳсларда захирада қолганингиз ҳақида сўрамоқчи эди. Бу йил "Бунёдкор" сиз майдонга тушмаган 5 баҳсда 1 очко олди. Шунга қарамай, захирада қолишингиз нима билан боғлиқ?

- Бу менга боғлиқ эмас. Тақдир шунақа, кеча эмас, бугун ўйнашим керак экан. Сира ҳам нолимайман. 

- Демак, олдинги ўйинларда жисмоний ҳолатингиз билан боғлиқ муаммо бўлмаган?

- Йўқ. Барча ўйинларга максимум тайёрланяпман. Майдонга тушиш-тусмаслигимни мураббий ҳал қилади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика