Latest news

19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  64

Суҳроб Неъматов: “Чемпионатни ўз уйингда бошлаш барибир енгиллик туғдиради” News

Суҳроб Неъматов: “Чемпионатни ўз уйингда бошлаш барибир енгиллик туғдиради”

Хадемай мамлакатимизда ПРО-Лига ўйинлари ҳам старт олади. “Бухоро” жамоаси қуръа натижаларига кўра, чемпионатни сафарда бошлайдиган бўлди.

Аниқроғи Даврон Файзиев бошқарувидаги жамоа Тошкентнинг “Оқ-Тепа” меҳмони бўлади. Қуръа, бўлажак ўйин ва умуман чемпионатга бўлаётган тайёргарлик ҳақида бухороликларнинг етакчиси Суҳроб Неъматов билан суҳбатлашдик.

- Суҳроб ака, ПРО-Лига ўйинлари учун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросими хусусида фикларингизни билдириб ўтсангиз?
- Нима ҳам дердим, қуръанинг кўр деб айтишадику. Қуръа ташлаш жараёни ҳар йилгиданда бу сафар бошқача руҳда ўтказилди. Ташкилотчилик юқори савияда бўлди. ТВ орқали бутун жамоа бўлиб, кузатиб бордик. Қуръага кўра чемпионатни сафарда бошлайдиган бўлдик.

- Мавсумнинг илк расмий ўйинини меҳмонда ўтказиш ноқулай эмасми? Боз устига “Бухоро”нинг асосий таъкибчиси бўлиши кутилаётган “Нефтчи” ПРО-Лиганинг 1-турини ўз уйида ўтказади.
- Албатта чемпионатнинг биринчи учрашувини ўз майдонингда ўтказиш бирмунча енгилликни яратади. Лекин истайсизми йўқми барибир ҳар бир рақиб билан ўйнаш керак бўлади. Тўғриси, қуръадан олдин илк турни Бухорода ўтказишни истаган эдим. Бироқ Тошкентда “Оқ-Тепа”га қарши ўйнашга мажбурмиз. “Нефтчи”га келадиган бўлсак, фарғоналикларнинг бу борада омади келди. Янги ташкил этилган “Олимпик” жамоаси тўғрисида кўп маълумотга эга эмасман. Менимча “Нефтчи”га биринчи тур нисбатан енгилроқ келди.

- “Бухоро”нинг янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?
- Ҳаммаси мураббийларимизнинг ишлаб чиққан режаси асосида кетмоқда дейиш мумкин. Ҳозир Тошкентда тайёргарлик босқичининг учинчи қисмини ўтказяпмиз. Фикримча энди асосий эътибор “Оқ-Тепа” билан бўладиган ўйинга қаратилади ва шу тариқа чемпионатни ҳам бошлаймиз.

- “Оқ-Тепа” ҳақида фикрингиз қандай?
- Жуда яхши жамоа. Таркибида ижрочилар етарлича топилади. Ҳар бир рақибига қийинчилик туғдира олади. Бемалол айта оламанки, бу йил ПРО-Лиганинг ҳеч бир ўйини осон кечмайди. “Оқ-Тепа”ни ўрганамиз ва чемпионатнинг илк турида ғалаба қозониб мухлисларимизни қувонтиришга харакат қиламиз.

- “Бухоро”нинг ўртоқлик ўйинларида базида мағлубиятга учраб тургани, айрим мухлисларни ҳавотирга солмоқда?
- Тайёргарлик давридаги назорат ўйинларида натижа асосий ўринга чиқмайди. Мураббийлар асосий эътиборини кўпроқ қўл остидаги футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиришга қаратади. Жамоа ўйинини шакллантиришга уринади. Шунинг учун айрим омадсизликка учралган учрашувлардан фожеа ясаш керак эмас. Тайёргарлик жараёнидаги хатолар устида ишлаб, расмий ўйинларда бехато ўйнашга муҳимдир.

- Бухоролик мухлислар бу йил жамоани яна Суперлигага қайтишини истамоқда. Бу борада жамоангизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Клуб раҳбарияти жамоани яна кучлилар сафига қайтариш учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Таркиб деярли 95 фоизга янгиланди. Шунингдек мураббийлар штаби ҳам. Табиийки жамоанинг ўйин услуби ҳам янгитдан қурилмоқда. Бунга барибир вақт керак. Чемпионат бошланса, ўйиндан ўйинга ҳаммаси биз учун яхши бўлишига умид қиламан. Насиб қилса бу йил олдимизга қўйилган вазифани уддалаймиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика