Latest news

13:09"Манчестер Сити" Грилишнинг ўрнига Рэмзини олиб келмоқчи  1 12:42"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлади  1 12:18Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистондаги халқаро мусобақада қатнашади  1 12:00Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью  1 11:41Суперлига старти олдидан. Бахтиёр Ашурматов: "Чемпионлик учун кураш 3 та жамоа ўртасида кечади, бу йил қизиқарли Суперлига кўрамиз"  7 11:25Осиё Кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугундан йиғинга киришади  3 11:02Ўзбекистон U-18 Россия ёшлар термаси билан тўқнаш келади  2 10:43ЕЧЛ. Opta жамоаларнинг 1/4 финалга чиқиш имкониятларини баҳолади   19 10:08Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  15 09:53Расман. Аргентина U-23 терма жамоаси собиқ аъзоси ЦСКА билан шартнома тузди  3 09:27ФИФА томонидан аёллар терма жамоаларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди  0 08:58МЮ жорий мавсум ушбу натижани қайд этган ягона жамоа  4 08:31Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди  10 08:00Бугун Суперлига-2025 мусобақасига старт берилади  3 07:27Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  16

Суҳроб Неъматов: "Бухоро" билан оғзаки келишувга эришганман" News

Суҳроб Неъматов: "Бухоро" билан оғзаки келишувга эришганман"

Бухоролик таниқли футболчи Суҳроб Неъматов бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна қадрдон жамоасига қайтди.
Охирги йилларда "Насаф"нинг захира ўйинчисига айланиб қолган Неъматов бу йил жамоасини ўзгартиришга қарор қилди ва "Бухорог"а қайтиш имконияти туғилгач, уни рад этмади. Яқинда ушбу футболчи билан суҳбатлашдик.

- Суҳроб, "Насаф" мамлакатимизнинг гранд клубларидан бири бўлишига қарамай жамоани тарк этишга қарор қилдингиз. Афтидан бу сизнинг охирги пайтларда захирада қолиб кетаётганингиз билан боғлиқ бўлса керак. Шундайми?
- Ҳа, албатта мен Қарши жамоасида кўп вақтимни захирада ўтказдим. Бунда бирор кимни айблаш ноўрин. Лекин ҳар бир футболчи кўпроқ ўйнашга интилгани каби мен ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлишни истадим. Шунинг учун "Насаф" билан хайрлашишга қарор қилдим.

- "Аждарлар" раҳбарияти кетишингизга қаршилик қилмадими?
- Амалдаги шартномам ўз кучини йўқотганди. Лекин шунга қарамай улар мени яна жамоада олиб қолиш учун, янги шартнома таклиф этишди. Шунда мен бош мураббий Рўзиқул ака Бердиев билан гаплашиб, бу йил ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни хоҳлаётганимни айтдим. У киши менинг истагимни инобатга олди ва кетишимга қаршилик қилмади. Шу тариқа Насаф билан дўстона хайрлашдим. Жамоанинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

- Айни пайтда "Бухоро" йиғинидасиз. Нима учун айнан бу клубни танладингиз?

- Яширмайман, олдимда бундан бошқа вариантлар ҳам бор эди. Лекин мен уйимга яқинроқ жойда ўйнашни маъқул кўрдим. Қолаверса Бухоронинг таклифи жиддий эди.

- Жамоа билан битим имзоладингизми?   
- Ҳозирча расмий равишда шартномага имзо чекилгани йўқ. Раҳбарият билан оғзаки келишувга эришганмиз. Насиб қилса бу йил Бухоро учун ўйнайман.

- Жамоангизнинг мавсумга кўраётган ҳозирлик ишлари тўғрисида нима дейсиз?

- Айни пайтда Тошкентдамиз. Кунига икки маҳал, баъзида бир маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Об-ҳавонинг ноқулайлиги натижасида режадаги бир нечта синов-ўйинлари бекор қилинди. Насиб қилса энди февраль ойининг ўрталарида Туркияга жўнаб кетамиз. У ерда кўнгилдагидек йиғин ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё этилган.

- Эдгар Гесс ҳақида қандай фикрдасиз? У билан ишлаш сизга ёқяптими?
- Нима десам бўлади, Эдгар Яковлевич қаттиққўл ва талабчан мураббийлар тоифасига киради. Унинг ўтказаётган машғулотлари ҳам асосан жисмоний тайёргарлик борасида бўлади.

- Бир неча йилдан сўнг яна Бухорога қайтиб қандай ўзгаришларни кўрдингиз?

- Айтарли ҳеч нарса ўзгармаган. Фақат бу борада бош мураббий ўзгарганини янгилик деб айтиш мумкин. Шунингдек таркибда ҳам янгилар пайдо бўлмоқда.

- Сир эмаски, охирги йилларда "Бухоро"да мураббийларнинг тез-тез алмашинуви юз бермоқда. Шахсан сиз мураббийларнинг кўнимсизлигини нима билан изоҳлаган бўлардингиз?
- Чиндан ҳам шундай. Лекин бу саволингизга жавоб бергани қийналаман. Мураббийнинг ўзгариши кўпинча жамоа қайд этадиган натижага боғлиқ бўлади. Очиғи, буни раҳбариятдан сўраш керак.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика