Latest news

01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  2 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  165 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди” News

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Суҳроб Иззатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. “Турон” гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва муҳим бўлган голлар эвазига ғалаба қозондик. Рақибимизга ғалаба зарурлиги учун ҳам бугун ҳужумкор футболни танлади ва бизга қаршилик кўрсатди. Биз ҳам ўз майдонимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қисқаси, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. 

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин бизда тушкунлик ҳолати кузатилмади. Лекин ҳисоб тенглашганидан сўнг қолган вақт давомида бизга осон бўлмаслигини тушуниб тургандик. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, бу бизга қимматга тушишидан хавфсираб тургандик.  Кейинчалик майдондаги футболчилар сони тенг ҳолатга келганидан сўнг, бизда ғалаба қозониш учун иштиёқ ошди ва муҳим голларни уриб олдик. 

Совринли ўринлар учун имкониятларимизга келсак, тақвимиз бироз қийинроқ.  Лекин биз  охиригача халқаро майдонга йўлланма берадиган йўлланмалар учун курашамиз. Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, халқаро майдонда тўп тепиш имкониятимиз бор. Шундан ҳам фойдаланиб кўрмоқчимиз”, - дея сўзини якунлади Иззатов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика