Latest news

20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  30 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   3 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  87 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  19 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  55 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Суҳроб Бердиев: "Суперлигада ҳар бир учрашувга алоҳида ёндошув билан тайёргарлик кўриш лозим" News

Суҳроб Бердиев: "Суперлигада ҳар бир учрашувга алоҳида ёндошув билан тайёргарлик кўриш лозим"

Суперлига 15-тури доирасида “Қўқон-1912” жамоаси Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлади.

“Водий дербиси” мақоми остида ўтадиган ўйин олдидан қўқонликлар етакчиларидан бири Суҳроб Бердиев ПФЛ расмий сайтига ўйинолди тайёргарлик жараёни қандай ўтаётгани ҳақида гапириб берди.

“Бу йил чемпионатимиз аввалгиларидан анча ўзгача тарзда ўтяпти. Суперлига ҳам ташкилий, ҳам ўйин борасида Олий лигадан фарқ қилишини барчамиз кўриб турибмиз. Эндиликда барча учрашувлар шиддатли тарзда кечяпти. Жамоалар ҳар бир очко учун жуда қизғин кураш олиб боришяпти. Бу эса миллий чемпионатимиз савияси ўсаётганидан далолат, деб биламан. ЎФА ҳамда ПФЛ ўзбек футболи савиясини ошириш, юртимизда футболни янада ривожлантириш учун анча самарали иш олиб бораётгани барчамизни хурсанд қиляпти. Яқин вақт ичида ҳозир қилинаётган меҳнатлар ўз самарасини беради, деб ўйлайман”, - дея сўз бошлади маҳоратли ярим ҳимоячи.



“Айниқса, стадионларимизга мухлислар ташрифи ошгани, ишқибозларнинг футболга эътибори ижобий томонга ўзгараётгани қувонарли. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўзининг кўпсонли ашаддий ишқибозларини имкон қадар яхши ўйин намойиш этиб, уларни ғалабалар билан хурсанд қилишга уриняпти. Ҳозир ҳар бир тур ўйинига ўзгача тарзда тайёргарлик кўриш талаб этиляпти. Масалан, келаси турда “Навбаҳор” билан баҳс юритамиз. Рақиб жамоа ҳам бу йил анча яхши ўйнаяпти. Уларга қарши ўйин осон ўтмаслиги тайин. Шу боисдан бизнинг жамоамиз ҳам ўйинга яхши ҳозирлик олиб боришга уриняпти. Насиб этса, “Водий дербиси”да ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, мухлисларимизга ажойиб ғалаба тақдим этишга уринамиз.”

“Шахсан ўзим ҳозирча намойиш этаётган ўйинимдан қониқаётганим йўқ. Футболчи мунтазам равишда ўз ўйинини яхшилаб, ўз маҳорати устида ишлагани яхши, деб ўйлайман. Машғулотларда астойдил меҳнат қилиб, масъулиятли учрашувларда жамоам ғалабаларига ўзимнинг муносиб хиссамни қўшишга ҳаракат қиламан”, - деди Суҳроб Бердиев.

 

“Қўқон-1912” матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика