Суҳроб Бердиев: “Олмалиқдаги натижани ижобий дейиш мумкин”
13 apr 2018 08:51
News
Суҳроб Бердиев: “Олмалиқдаги натижани ижобий дейиш мумкин”
АГМК –“Қўқон-1912” (0:0) учрашувидан кейин “Спорт ТВ” ходимига кеча туғилган кунини нишонлаган Суҳроб Бердиевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқишди.
– Бугун ғалаба қозона олмаган бўлсак-да, бир очко олишга эришдик. Бу биз учун яхши натижа ҳисобланади. Бугун қўлга киритган бир очко мавсум охирида бизга асқотиши аниқ. Бугун АГМК мезбон бўлгани учун кўпроқ ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Биз ҳам ўз майдонимиздаги баҳсларда шундай ўйнашга интиламиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз, - дейди Суҳроб Бердиев.
Link :
Source : kokand1912.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments