Суҳроб Бердиев: "Жуда муҳим очколарни бой бердик"
03 oct 2016 11:27
News
Суҳроб Бердиев: "Жуда муҳим очколарни бой бердик"
Олий лига 24-тур доирасида бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари баҳсидан кейин қўқонликлар футболчиси Суҳроб Бердиев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.
- “Навбаҳор”га қарши баҳсда фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиққан эдик. Афсуски ўз хатоларимиз эвазига кўзлаган мақсадга эриша олмадик. Бундан олдинги турларда Навоийда ва уйда “Металлург” билан кўрсатган ўйинимизни бугун кўрсата олмадик. Нима учун бундай бўлди ҳайронман, балки ҳаддан ташқари ғалаба қозонишга интилганимиз натижасида хатолар келиб чиқдими бир нима дея олмайман.
Жамоамизда ҳамма аҳил , барчамизни мақсадимиз турнир жадвалидаги мавқеимизни яхшилашга қаратилган. Кечаги ўйинда йўқотилган очколарни кейинги ўйинларимизда жойига қўйишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки мавсум сўнггига қадар кўзланган мақсадимизга эришамиз, - деди Суҳроб Бердиев.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments