Latest news

13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  5 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  0 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  10

Суҳроб Бердиев: "Боруссия Дортмунд"га ўхшатиш? Мен учун "Андижон" мухлислари ягона" News

Суҳроб Бердиев: "Боруссия Дортмунд"га ўхшатиш? Мен учун "Андижон" мухлислари ягона"

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг 19-турида кичик сенсация қайд этгани билан футбол оммасининг эътиборини яна ўзига жалб қилди.

"Бургутлар" эндиликда "Металлург" меҳмони бўлишади. Мазкур учрашув олдидан водий дербисининг бош қаҳрамони, "Андижон"га ғалаба келтирган гол муаллифи Суҳроб Бердиевнинг фикрларини тингладик. 


- "Андижон"нинг сўнгги дақиқаларда ҳужумга ўтиши таваккал қилинган ҳаракатлар маҳсулими ёки аниқ ўйланган режа эдими?

- Авваламбор барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бу билан тўхтаб қолиш ниятида эмасмиз. Чунки олдимизда муҳим учрашув кутмоқда. "Навбаҳор" билан учрашувга тўхталсам, ўйин темпи юқори эди. Чунки водий дербиси доим шундай шиддатли ўтган. Ўйин сўнгида бор темпни янада ошириб якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Чунки тўп бизда эди, вазиятлар ҳам кўпроқ яратдик. Қолаверса, мухлислар ҳам қўллаб-қувватлаб бизни янада олдинга боришимизга сабабчи бўла олишди. Олдинга ўтишимиз таваккал эмасди. Муҳими Андижон халқи олдида юзимиз ёруғ бўлди. 

- Умуман ўйиндан кейин хулосалар қандай бўлди?

- Нафақат "Навбаҳор" балки бошқа водий жамоаларига қарши дербилар ҳам қизиқарлиги билан ёдда қолган. Хулосалар ижобий. Айниқса голдан кейин. Акробатикми ёки бошқача буниси аҳамиятсиз. Энг муҳими барча хурсанд. Жамоа эса уч очко олди. Агарда чиройли гол урсангиз-у, буни жамоага фойдаси бўлмаса у ўз аҳамиятини йўқотади. 

- "Андижон" Суперлиганинг етакчиларидан очко олишни маромига етказмоқда. Айтингчи, жамоа жорий мавсумда ўз даражасидан баланд ҳаракат қиляптими?

- Тўғри кўп жамоаларга бош оғриқ бўла оляпмиз. Биз ҳар бир ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўрамиз. Ўз ўйлаган режаларимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Тарихда натижа қолади. Биз бу натижалар учун йил бошидан буён меҳнат қилиб келяпмиз. Бундан кейин ўз даражамиздан ҳам кучлироқ ўйин кўрсатишимиз ва керакли натижаларга эришишимиз лозим. 


- Назарий жиҳатдан олиб қаралганда "Андижон"да мавсумни совриндорлар қаторида якунлаш имконияти сақланиб қолинган. Жамоанинг айни пайтдаги эгаллаб турган ўрни қониқарлими?

- Худо хоҳласа, имкониятларимиздан фойдаланиб мавсумни юқорироқ ўринда якунлашга боримизни берамиз. 

- "Андижон" стадионидаги муҳитни кўрганингизда Европадаги қайси жамоа учрашувларини эслатади?

- Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Кўпчилик "Боруссия Дортмунд"га қиёслайди, лекин мен учун "Андижон" мухлислари ягона.


- Андижонга келиш навбати ОКМК ва "Пахтакор"га. "Андижон" яна кутилмаган натижалар қайд этишга тайёрми?

- ОКМК ва "Пахтакор"га қарши учрашувлар ҳақида гапиришдан олдин "Металлург"ни ютиб олишни ўйлашимиз керак. Мураббийларнинг бу борада ўз режаси бор. 


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика