Latest news

02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  95 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  9 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  10 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  5 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Суарес: “Мағлубият адолатсиз бўлди” News

Суарес: “Мағлубият адолатсиз бўлди”

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Америка кубоги чорак финалида Перу термасига (0:0, пеналтилардан 4:5) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

32 ёшли ҳужумчи ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида хато қилган ягона футболчига айланди ва натижада Уругувай мусобақа билан хайрлашди.

“Уругувай пеналтилар сериясида ютқазди, бу ноҳақлик. Биз яхши ўйин кўрсатдик, кўплаб вазиятларни яратдик, аммо уларни голга айланатира олмадик. Мен қийин вазиятлар билан тўқнаш келишдан чўчимайман. Мен билан бундай ҳолат биринчи марта эмас, шу боис бошни баланд кўтариб, кейинги муваффақият сари интилиш лозим. Жамоадошларим қийин вазиятда мени қўллаб-қўвватлашди. Қачонки сен учун қийин вазиятларда, ҳаммасини унутиб, олға қадам босиш учун жамоадошларингни қўллаши жуда муҳим.

Танқид бу нафақат мен учун, жамоадошларим, мураббий учун ҳам нормал ҳолат. Жамоамизда юксак савиядаги футболчилар тўп тепади ва биз ўсишда давом этамиз”, дея Суареснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Futbol.com.uy.

Уругвайни таслим этган Перу Америка кубоги ярим финалида Чили билан куч синашади. Иккинчи ярим финалда Аргентина ва Бразилия термалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика