Latest news

19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  16 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  21

"Столга қўлим билан урдим". Аббос Файзуллаев "Пахтакор"нинг асосий таркибига қандай кирганди? News

"Столга қўлим билан урдим". Аббос Файзуллаев "Пахтакор"нинг асосий таркибига қандай кирганди?

"Лолазор" подкастида "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев Аббосбек Файзуллаевнинг асосий таркибга кириши ҳақида гапириб берди.

"Бир куни "Пахтакор"нинг Қибрайдаги машғулот ўтказадиган жойига борсам Аббос (Файзуллаев – таҳр.) югуриб юрибди. Мен ярим соатча кузатдим. Шу боланинг ҳаракати жуда кучли. Кейин Питер Хюстрани чақирдимда, "шу болани асосий таркибга ол" дедим. "Йўқ олмайман, бу кичкина, катталарни олдида оёқ остида қолиб кетади", деди. Аббосни олмаяпти! Илтимос қилсам ҳам йўқ деди. Охири столни устига қўлимни уриб, "оласан шуни асосий таркибга, мен унда нимадир сезяпман", дедим. Кейинги ўйиндан Аббосни асосий таркибга олди. Мана қаранг, ёш бола асосий таркибда ўйнаб шундай натижага эришди. Бўлмаса уни чиқиштирмаётганди", – дейди у.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Диёр Ҳолматовда ҳам иқтидор сезганини айтди.

"Яна Шахзод Азмиддиновда сездим. Уни ҳам чиқиштиришмаётганди. Азиз Турғунбоевни четлаштириб қўйишганди", – дея қўшимча қилади тадбиркор.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика