Latest news

18:50Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Шорта" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  20 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  1 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  1 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  3 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  6 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  2 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  5 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  1 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  13 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  2 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  1 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  2 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  4

Steven out. Жеррард ёшларга йўл беряпти News

Steven out. Жеррард ёшларга йўл беряпти

Терма жамоа футболкасида 14 йил ичида ўтказилган 114 учрашувдан сўнг Стивен Жеррард миллий жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида маьлум қилди.
Бу нарсанинг энг аламли тарафи шундаки, Стивен терма жамоа сафида бирорта ютуққа эриша олмади ва “Ливерпул”да кўрсатган фантастик ўйинини миллий жамоада кўрсата олмади.

Ўзингиздан сўраб кўринг: Жеррард мана шу 14 йил ичида терма жамоа сафида ажойиб ўйинлар ўтказдими? Балки сиз Германия устидан қозонилган йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабали ўйинда, Жеррарднинг узоқ масофадан урган ҳайратомуз голини айтарсиз. Аммо ўша ўйинда ҳам Жеррард яққол ажралиб турмаган, ўйиндаги бутун шон-шуҳратни хет-трик қайд этган Майкл Оуэн илиб кетган.



Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири “биринчи скрипка” бўлиб эмас, балки  ёрдамчи сифатида ўйнади. Аммо ёрдамчи куч сифатида ҳам у ажойиб эди. Балки айнан у туфайли “биринчи скрипка”ларнинг ўйини чиққандир. Жеррарднинг ўзи ҳам Англия терма жамоаси сафида бор йўғи 6-7та яхши ўйин ўтказганини тан олади.

Ўйинда бор куч билан ўйнашда у доим биринчи эди, у терма жамоа сафидаги 114та ўйинида ҳам борини бериб ўйнаган. Унинг асосий таркибдаги ўрни ҳеч қачон шубҳа остида бўлмаган. Аммо клубдаги ўйинига қараб, мухлислар ундан кўпроқ нарсари кутарди. Англия терма жамоаси мухлислари Жеррард Англияни қутқаришига доимо ишонишган, аммо бу воқеа юз бермади.
 


Терма жамоада худди 2005 йилги Чемпионлар лигаси финалида “Ливерпул”да намойиш этган ўйини ёки бир йилдан сўнг Кубок финалидаги каби ўйин намоиш эта олмади. У ўз феъли билан жамоадошларини руҳлантириб, ғалабага чорлар ва уларни бунданда кўпига қодирликларини таъкидлар эди. Бу сифат терма жамоада фойда бермади. Мухлислар айниқса 2004 йилда ғамга ботишди. Лемпард – Жеррард жуфтлиги худди катта кучдек кўринар эди, аммо фойдалилик коэффициенти бунинг аксини кўрсатди. Терма жамоага келган ҳар қандай мураббий айнан шу топишмоққа жавоб топишга уринар эди: Жеррард ва Лемпардни қандай қилиб майдонда бирлаштириш мумкин? Ҳеч ким жавоб топа олмади. Саноқсиз тажрибалар фойда бермади. Стивен ва Фрэнк бир-бирини тўлдира олишмади. Ҳар бир омадсиз ўйиндан сўнг матбуот ва мухлисларнинг босими оша бошлади.

Жеррард терма жамоага 2000 йил 20 ёшлигида келган. Ўшандан бери бешта мураббий бу жамоадан чемпион яратишга уриниб кўрди, аммо уларнинг ҳеч қайсиси энг иқтидорли футболчи атрофида жамоа тузишни ўйлаб кўрмади. Стивенни хатто ўзига ёқмайдиган позицияларда ҳам синаб кўришди, бу эса албатта футболчида ноқулайликлар пайдо бўлишига ва ўйинга бўлган энтузиазм камайишига олиб келди.



У терма жамоа сафида 21та гол уриб, 22та голли пас берган. Шу билан бирга трагедик хатолар ҳам бўлган. 2004 йилда Жеррард Тьерри Анрини қўлай имкониятга олиб чиқади ва француз ўз жамоаси учун пенальти ишлаб олади. Бунинг натижасида Англия 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрайди ва Франция терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди.

Бразилиядаги мундиалда эса у уругвайликларнинг икки голли вазиятида қатнашади. Бу ўйин ҳам 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якун топади ва Луис Суарес жамоаси плей-офф босқичига йўл олади. Бу учрашувда майдон маркази бой берилди деб айтиш қийин, аммо Жеррард муҳим пайтларда жамоасига ёрдам бера олмади.

Жасур Асланов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика