Стерлингнинг уйига қуролланган босқинчилар ўғриликка кирди. У терма базасини тарк этди News

Стерлингнинг уйига қуролланган босқинчилар ўғриликка кирди. У терма базасини тарк этди

Раҳим Стерлинг кўнгилсиз ҳодиса туфайли Британияга қайтишга мажбур бўлди.

Бу ҳақда Англия ТЖ устози Гарет Саутгейт хабар қилди.

“Стерлинг жорий мундиалда яна ўйнайдими ёки йўқ, буни билмайман. Унга оиласи билан ҳаммаси жойидалигини билиши учун вақт керак ва Раҳимга ҳеч қандай босим ўтказмоқчи эмасман. Баъзида футболдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор, оила биринчи ўринда туриши керак. Ҳозирда унинг учун энг асосийси оиласи ёнида бўлишдир. Уни қўллаб-қувватлаймиз ва қанча керак бўлса, шунча вақт берамиз. Ҳа, у уйга қайтмоқда”, деган Саутгейт.

Стерлинг Қатарда бўлган вақтда Лондондаги уйига қуролли босқинчилар кириб, қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика