Latest news

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  1 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  2 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  18 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

Стефано Пиоли: “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади, биз эса улар шундай ўйнашга имкон яратиб бердик" News

Стефано Пиоли: “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади, биз эса улар шундай ўйнашга имкон яратиб бердик"

“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли EЧЛнинг илк учрашуви ҳақида гапирди.

“Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ўйнади ва иккита гол урди, “Милан” иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади ва гол ура олмади. Бу футбол. “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади, биз эса улар шундай ўйнашга имкон яратиб бердик. 

Еттинчи дақиқагача “Интер” бизнинг жарима майдончамизга ҳам кирмади, кейин эса биринчи бурчакдан кейин гол урди. Шубҳасиз, биз ушбу вазиятда яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим эди. Биз бугунги учрашувда бошқача натижага эришмоқчи эдик, аммо бугунги натижага қарамасдан биз ишонишда давом этамиз. Чунки иккинчи ўйинда барчаси бошқача бўлиши мумкин.

 Биз тажовузкор бўлишни мақсад қилгандик, лекин бугун “Интер” кўп 50-50 вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилди ва бу уларга ўйинни назорат қилишига ёрдам берди. Шунингдек, улар дастлабки иккита вазиятдан унумли фойдаланди, бу эса бизга янада қийинчиликларни келтирди. 

Иккинчи бўлимда имкониятларимиз бўлди, табиийки, иккинчи ўйинда ҳам тажовузкор бўлишимиз керак. Йигитлар бу биз кутган ўйин ва натижа эмаслигини яхши билишади, ҳафсаласи пир бўлди, лекин бизда вазиятни ўзгартириш имконияти борлигини билишади. 

Леау? Кўрамиз. У бугун майдонга тушадиган ҳолатда эмас эди, олти кун қолди ва у тайёр бўлади деб умид қиламиз”, — дея гапини якунлади Пиоли.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика