Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Стефан Дальманинг аянчли тақдири News

Стефан Дальманинг аянчли тақдири

"Мен 6 кун жонлантириш бўлимида ёттим, 6 ой эса ногиронлар аравачасига михланиб қолдим"

Афсуски, Стефан Дальма "Интер"нинг муҳим ўйинчилари қаторида бўлолмади. 22 ёшли ярим ҳимоячи 2001 йил қишда "нерадзуррилар" таркибига ПСЖдан ўтган эди. Франциялик Марко Тарделли (2000-2001) раҳбарлиги вақтида асосий таркибда ўйнаган бўлса, Эктор Купер (2011-2003) бош мураббий бўлган кезларда захирада ўтирган.

Футболчи икки ярим мавсум ичида 72та ўйинда иштирок этиб, 4та гол уришга муваффақ бўлган. У "Тоттенхэм" ва "Тулуза"га ижарага борган. 2005 йил эса уни "Расинг"га сотиб юборишган. Шундан сўнг, Дальма Францияга қайтади ва "Бордо", "Сошо" ва "Ренн"да тўп тепади. Кейинчалик "Ним" жамоаси таркибида эса фаолиятини якунлайди.

Дальма фаолиятига нуқта қўйганидан сўнг, у ҳақида ҳеч қандай хабар бўлмади. Шу кунларда у интервью бериб, йўқ бўлиб кетганига сабаб анча муаммоларга дуч келгани эканлигини таъкидлади.

"Мен тушкунликка тушиб қолгандим. 6 йил давомида ҳеч нарса қилолмадим. Бир ярим йил аввал эса скутерда аварияга учрадим. 6 кун жонлантириш бўлимида, ярим йил ногиронлар аравачасида ўтирдим. 30дан ортиқ операцияни бошдан ўтказдим. Бу ҳақида яқинларимдан бошқа ҳеч ким билмади", — дея сўзларига якун ясади собиқ футболчи.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика