Станислав Черчесов: "Асосий вазифа - Европа чемпионлиги" (матбуот анжумани)
14 oct 2019 11:28
News
Станислав Черчесов: "Асосий вазифа - Европа чемпионлиги" (матбуот анжумани)
"Вазифа бажарилди. Жамоамнинг ўйинга бўлган муносабати менга ёқди. Фақат техник тарафлама баъзи саволлар мавжуд ва буни муҳокама қиламиз. Мазкур ўйинда терма жамоа сафида икки нафар футболчи - Караваев ва Бакаев дебют қилди. Барчани ғалаба билан табриклайман", - дея гап бошлади Станислав Черчесов.
- Асосий вазифа бажарилдими?
- Йўқ, йўқ.
- Кейинги, яъни асосий вазифа Бельгияни мағлуб этишми?
- Асосий вазифа - Европа чемпионлигини қўлга киритиш. Маълум ва юқори вазифалар бўлади. Ҳозирги кунда бизнинг олдимизда турган вазифа уйда Бельгияни мағлуб этиш. Чунки биз улар билан гуруҳ пешқадамлиги учун курашмоқдамиз. Қуръа ҳақида унутмаслигимиз керак. Гуруҳ босқичидан кейин барча қуръани кутади. Биринчи корзинкада бўлиш учун эса гуруҳ ғолиблиги керак. Ёки иккита энг яхши кўрсаткичдаги иккинчи ўрин соҳиби бўлиш лозим. Биз ҳозирда ўша иккита жамоадан бири бўлиб турибмиз. Кўп нарса қуръага боғлиқ. Рақибларга қараб керакли футболчиларни жалб этамиз.
- Ўзингизни қаҳрамонлардек ҳис этяпсизми? Чунки терма жамоа рулида кетма-кет иккита йирик мусобақада ишлайсиз...
- Йўқ. Мен терма жамоа бош мураббийиман. Жамоа билан эса олдимизга қўйилган вазифаларни максимал даражада бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўйиндан кейин ортиқча ҳис-ҳаяжонлар бўлгани йўқ. Флеш-интервью бердим, жамоа билан мухлислар олдига бориб бир-биримизни олқишладик. Қшлга киритилган ютуқни камтаргина шундай нишонлаш етарли. Қўлингда кубок ёки бўйнингда медал бўлмаса, қолгани бекор. Ўйиндан аввал футболчиларга жиддий вазифалар юзда табассум билан бажарилишини таъкидлагандим. Улар буни уддалашди. Вазифани юзда табассум билан бажардик.
- ЖЧ-2018дан олдин бутун матбуот бу Россия терма жамоаси тарихидаги энг кучсиз жамоа эканлигини ёзганди. Ҳозир эса вазият ўзгарган. Матбуотга қарасангиз, бу терма жамоа балки тарихдаги энг кучлиси деган сарлавҳаларга ҳам кўзингиз тушиши мумкин...
- Сиз мени бу сарлавҳаларга ишонади деб ўйлайсизми? Йўқ! Мен жаҳон чемпионатидан аввал ҳам ишонмагандим. Ҳозир ҳам ишонмайман. Анжуманда Аршавин ҳам ўтирибди. Ишонмасангиз айтиши мумкин. Шундай рақиблар бўладики, улар сендан кучли, лекин бу жамоага қарши ўйнаш қулайроқ бўлади. Бельгия биздан кучли. Лекин бу дегани бизда имконият йўқлигини англатмайди. Бизнинг энг асосий кучимиз - қўлимиздан келадиган ишни яхши бажарамиз. Масалан менга ҳам баъзан жамоа кўрсатаётган ўйин ёқмайди. Лекин футболчиларнинг имкониятидан келиб чиқиб ўйин қурамиз. Бор гап шу. Муҳими, жамоамизда бефарқ футболчилар йўқ. Бундай футболчилар мени қўл остимдаги жамоада бир сония ҳам ушланиб қолмайди.
- Терма жамоа ранг-баранг ўйин кўрсатишни бошлади. Авваллари фақат Дзюбага тўп ошириш орқали ўйин қуриларди...
- Баъзи жиҳатлар бўйича ўсишга эришганмиз. Доим рақибни керакли даражада баҳолаб, уларга қараб ўйин қурамиз. Агарда бугунги ўйинимизни Бельгияга қарши баҳсда ҳам кўрсата олсак, унда бирор нарса дея оламан. Кипр сингари рақиб фонига қараб баҳо бериш эрта. Топ жамоаларга қарши ўйинда кўрамиз.
- Сан-Маринога қарши баҳсда янги дебютантлар яна кўпаядими?
- Бу ҳақида мендан сўраманг. Бизда ҳар қандай ўйинда жамоага айланиши лозим бўлган терма жамоа бор. Атайин биз ҳеч нарсани қилмаймиз. Бу терма жамоа. Агарда Фернандез жароҳат олмаганида, унда Петровни ўрнига Марио ўйнаган бўларди. Терма жамоада кучлилар ўйнайди. Янги футболчиларни эса аста-секинлик билан жамоа ўйинига қўшилади.
- Нега айнан Петров ўйнади, Караваев ёки Игнатьев эмас?
- Жавоб оддий: бош мураббий шундай қарорга келди. Чунки мени бундай қарорга келишимга футболчи ишонтирди.
- Европа чемпионатига саралаш босқичидаги иштироки учун терма жамоага неча балл қўясиз?
- Баҳони мен эмас, сизлар қўясизлар. Биз эса ўзимизнинг ишимизни қиламиз. Россия терма жамоасига ҳақиқий баҳони Европа чемпионатидан кейин қўямиз.
- Ўйин Россияда ўтгандек туюлдими? Ёқимли, а?
- Шундай дедим. Натижадан кўнглим тўқ, мухлислик ажойиб бўлди. Уларга катта раҳмат айтаман. Факт: Ҳеч кимни стадионга мажбуран жалб этиб бўлмайди. Мухлисларга қизикдирки, улар стадионга келишмоқда. Биз ушбу қизиқишни жуда қадрлаймиз ва истардимки, ушбу кўринмас илиқ алоқа узилмасин.
Россия терма жамоаси икки тур аввал Европа чемпионатига бериладиган йўлланмани қўлга киритди ва Бельгия ҳамда Италия қаторидан ўрин олиб, келаси йили ёзда ўтадиган Европа чемпионатининг учинчи иштирокчисига айланди.
Comments