Latest news

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  2 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  2 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  9 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

"Стадионларга қайтамиз" News

"Стадионларга қайтамиз"

Италия футболи секин-аста нормал ҳаётга қайтмоқда.

"Стадионларга қайтамиз" – "La Gazzetta dello Sport"нинг охирги сони муқовасида шундай сарлавҳа акс этган. Шунингдек, биринчи саҳифада — умидвор нигоҳли болакай.

Италия ҳукумати Европа чемпионати учрашувларини стадионларда томошабинлар билан ўтказишга рухсат берди. Режага кўра, Римда 4та ўйин бўлиб ўтиши лозим:

Италия – Туркия, 11 июнь
Италия – Швейцария, 16 июнь
Италия – Уэльс, 20 июнь
Чорак финал, 3 июль

"Олимпико" стадионидаги ўйинни трибуналардан 15,5 минг мухлис томоша қилиши мумкин — стадион умумий сиғимининг 25%. 

Энди Лига президенти Паоло Дель Пино чемпионат учрашувларига тифозини ҳам киритишга рухсат беришларини истамоқда.

"Биз яқин орада стадионларга ҳеч бўлмаса минг нафар мухлисни қайтаришимизга рухсат беришларига умид қиламиз, — дейди Даль Пино. — Стадионларнинг очилиши бўйича қайдномалар бир йилдан буён муҳокамада. Чемпионатнинг охирги учрашувларида, "Евро"даги каби трибуналарда 25% томошабин бўлишини истардик. Бу йирик мусобақа олдидан ўзига хос тест ҳам бўларди".

Албатта, бу нормал ҳаёт тарзига қайтиш учун катта қадам. Томошабинлар учун ҳам ажойиб янгилик бўларди. Аммо бунда клубларга ёрдам ҳам бор. Бўш трибуналарда ўтган учрашувлар — молиявий жиҳатдан улкан йўқотишларни англатади. Мавсум сўнгида эса катта, муҳим учрашувлар айниқса кўп бўлади. Улар орқали клублар кўп бўлмаса-да фойда кўришлари мумкин эди. А Сериянинг 37-турида "Ювентус" уйда "Интер"ни қабул қилади, "Рома" эса дербида "Лацио" билан тўқнаш келади, 38-турда – "Аталанта" "Милан"га қарши майдонга тушади.

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика