Latest news

13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  0 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  5 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  2 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  9 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  16 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  22 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0

Сречко Катанецга нима сабабдан беш ой маош тўланмагани маълум бўлди News

Сречко Катанецга нима сабабдан беш ой маош тўланмагани маълум бўлди

Хабарингиз бор, ЖЧ саралаш ўйинларида Ироқ терма жамоасини учинчи босқичга олиб чиққан Сречко Катанец ўз лавозимини тарк этди.

У гарчи Ироқ термаси билан муваффақиятга эришган бўлса-да, федерация раҳбарлари мураббийни олиб қолишни хоҳлашмади. Яна бир маълумот, ушбу мураббийга охирги беш ойдан бери маош берилмай келаётганди. 

Ироқлик журналист Ҳассанин Мубаракнинг ёзишича, федерация атайлаб словениялик мураббийни кетказиш мақсадида беш ой маош бермаган. Бунга сабаб Сречко Катанецнинг ниҳоятда талабчанлиги ҳамда сал нарсага федерация раҳбарлари билан тортишувчанлиги бўлган. Табиийки бу нарса раҳбарларга ёқмаган ва улар тезроқ мураббийдан қутулиш пайида бўлган. 

Эндиликда Ироқ терма жамоаси бош мураббийлигига Карлуш Кейрушни олиб келишмоқчи ва федерация йилига 1,75 миллион доллар маош тўлашга тайёр. Бироқ ҳозирча Кейруш бу таклифга жавоб бергани йўқ. Португалиялик мураббий айни пайтда касал отасидан хабар олиш учун Мозамбикда бўлиб турибди. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика