Latest news

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  2 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  9 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Сречко Катанец: "Уч ўйинда ҳар хил таркибдан фойдаланамиз, сабаби янги ўйинчиларни синовдан ўтказиб олишимиз керак" News

Сречко Катанец: "Уч ўйинда ҳар хил таркибдан фойдаланамиз, сабаби янги ўйинчиларни синовдан ўтказиб олишимиз керак"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва терма аъзоси Жалолиддин Машарипов CAFA Nations Cup мусобақаси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Мусобақа ҳақида

- Барча билади, биз ушбу турнирга тайёрмиз. Бир нечта йиғинлар орқали кўп ўйинчиларни синаб кўрдик. Айрим сабабларга кўра асосий таркибдаги футболчиларимиз бизга ёрдам бера олишмайди, шу сабаб янги ва ёш футболчиларга имконият берамиз. Агар улар ўзини яхши намойиш этса, терма жамоада мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишади. Ушбу мусобақа Осиё Кубоги учун тайёргарлик бўлади.

Катанецдан сўнг Жалолиддин Машарипов ҳам мусобақа хусусида фикрларини билдирди.

- Ушбу мусобақа Осиё Кубогига тайёргарлик учун яхши амалиёт бўлади. Фикримча, Осиё Кубогига қадар кучли терма жамоаларга қарши ўйнашимиз керак. Ўмон ва Эрон каби терма жамоалар билан ўйинларда тажрибага эга бўламиз. Ўмон терма жамоаси билан ўтган Осиё Кубогида ҳам ўйнаган эдик ва ўша ўйинда қийин ғалабага эришганмиз. Ўмон терма жамоасининг ўйини жуда яхши шакилланган.

- Ўтган Осиё Кубоги доирасидаги Ўмон терма жамоасига қарши учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси янги юлдузи Элдор Шомуродов кашф этилган эди. Эртанги Ўмонга қарши кечадиган учрашувда биз янги юлдузнинг кашф этилишига умид қилсак бўладими?

- Ҳозир ихтиёримизда бор-йўғи бир нафар ҳужумчимиз бор. Бобир кеча терма жамоага қўшилди. Бизда бошқа вариант йўқ. Биз футболчиларни ҳар хил услубда синаб кўрмоқчимиз. Эртага кўрамиз, қандай ўйин бўлади. Ёш футболчиларга келадиган бўлсак, Абдуқодир ва Аббос ёшлар терма жамоасида жуда яхши ўйин намойиш этишди, лекин ҳозир улар терма жамоада ва катталар билан ўйнаш осон бўлмайди. Улар эртага ўйнаши аниқ эмас, сабаби бизнинг рақиб жуда яхши тайёргарлик кўрган. Бранко жамоани анча вақт тайёрлади. Ўмон терма жамоаси ҳам футболчилар бўйича катта танловга эга эмас, улар ҳам бизга ўхшаган ҳолатда.

- Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлаётганингизга икки йил бўлди. Ҳозирги кунда Катанец хоҳлаган терма жамоа ва бош мураббий истаётган ўйин даражасига эришилдими? Сабаби буёғига "эксперимент" қилишга вақт йўқ. Осиё кубогига ҳам 6 ой вақт қолди...

- Етарлича вақт бўлмади. Ушбу мусобақадан олдин бор-йўғи бир неча кун машғулот олиб бордик. Энди эса ҳар икки кунда майдонга чиқамиз. Бу етарлича эмас. Суперлига ҳам ноябрда тугайди, шундагина бир ой бўш вақтимиз бўлади. Бир ой вақт бизга етарлича бўлади деб ўйлайман. Ҳар бир ФИФА кунларида биз муаммоларга дуч келяпмиз. Масалан, ҳозирги CAFA турнири 11 июнь куни бошланади, ФИФА кунлари эса 12 июндан бошланади. Бу ғалати. Яна бизда чет элда фаолият юритадиган футболчилар бор. Уларни терма жамоага жалб этиш ҳам осон иш эмас. Ҳар бир футболчи, ҳар хил ҳолатда терма жамоага етиб келади. Масалан, кимдир клубида камроқ ўйнайди, кимдир эса тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлади. Мен ҳозир Жалолнинг жисмоний ҳолатини билмайман, у фақатгина ўзи билади, қандай жисмоний ҳолатда эканлигини. Бизда ҳеч қандай босим йўқ, янги ўйинчиларни синаб кўрамиз. Энг асосий жиҳат – Осиё Кубоги олдидан энг яхши жисмоний ҳолатда бўлиш.

- Сиз терма жамоаларнинг ўйинини кўриб чиққансиз ва мураббийларини ҳам танийсиз. Рақиб жамоаларнинг бош мураббийлари ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсанги...

- Бранко билан танишмиз, у ажойиб инсон ва яхши мураббий. Лекин мен уни қандай мураббийлик қилаётганини билмайман. Тожикистон мураббийини ҳам биламан. Тўғрисини айтсам, менга фарқи йўқ, улар қандай тайёргарлик кўрмоқда. Энг муҳими, биз ўзимизнинг ўйинимизни яхшилашимиз керак. Ушбу мусобақада янгилик қилиб кўрмоқчимиз, кўп нарса футболчиларга боғлиқ. Масалан, мен ўйин давомида "тайм-аут" олиб, футболчиларга услубни тушунтириб бера олмайман. Фикримча, футболчиларимиз ўз вазифаларини яхши билишади ва ушбу турнирда яхши ўйин намойиш этишади.

- Гуруҳдаги энг кучли рақиб ким деб ўйлайсиз ва турнир фаворити-чи?

- Тўғриси, билмадим, балки Ўмондир. Ўмон яхши жамоа ва яхши натижаларга эришиб келмоқда. Турнир фаворити эса Эрон, сабаби улар таркиб жиҳатдан ҳам жуда кучли, Эрон терма жамоасининг футболчилари анча йиллардан бери бирга ўйнаб келишмоқда. Биз Эрондан қўрмаймиз, сабаби бизнинг футболчилар ҳам нималарга қодир эканлигини биламиз. Уч ўйинда ҳар хил таркибдан фойдаланамиз, сабаби янги ўйинчиларни синовдан ўтказиб олишимиз керак.

- Машариповга савол: Гуруҳдаги рақибларимиз катта эҳтимол билан бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатишади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида ҳужумкор ўйинга тайёрми?

- Менинг фикримча, Ўзбекистон терма жамоасининг кучли жиҳатларидан бири ўйинни назорат қилиш, лекин терма жамоада кўпроқ натижа талаб этилади. Биз тезроқ ҳужумга ўтиб, ҳужумни якунлашимиз керак. Бош мураббий ҳам биздан шуни талаб қилади. Терма жамоалар ўйинида энг муҳими – натижа.

- Абдихолиқов кеча терма жамоага келиб қўшилди, дедингиз. Эртанги учрашувда марказий ҳужумчи сифатида бошқа позициядаги ўйинчиларни кўришимиз мумкинми? Масалан Ўруновни?

- Эртага билиб оласиз.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика