Latest news

22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  0 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  311 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  7 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   5 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  7 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  118 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинолди матбуот анжумани (тўлиқ) News

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинолди матбуот анжумани (тўлиқ)

Эртага, 14 ноябрь куни Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 5-тури доирасида Қатар меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.

Бироз аввал "Жассим Бин Ҳамад" стадионининг матбуот анжумани залида терма жамоамиз ёрдамчи муррабийи Владо Радманович иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унга футболчимиз Отабек Шукуров ҳамроҳлиқ қилди.


"Сречко Катанец матбуот анжуманига кела олмагани учун узр сўраймиз. Устозимиз соғлиғи билан кичик муаммо бўлгани учун шифокорлар тавсиясига кўра кела олмади. Барча саволларга ўзим жавоб бераман. Эртага олдимизда муҳим ўйин кутиб турибди. Икки терма жамоа учун ҳам ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз", – деди Владо Радманович.

"Ўйинга тайёрмиз, муҳими, асосий таркиб жам бўлган. Мен ва жамоадошларим эртанги ўйинга тайёр", – дейди Отабек Шукуров.


- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан етакчилик қиляпти. Осиё Кубогининг амалдаги ғолибига қарши қандай ўйин кутяпсизлар?

- Қатарнинг саралашдаги тўртта ўйинини кўриб чиқдик. Бизнинг вазифамиз – мағлубиятга учрамаслик. Буни яхши натижа деб айтган бўлардик. Умуман олганда, Қатар яхши терма жамоа, аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши ҳолатда бу ўйинга етиб келган.

- Ўзбекистон МТЖ сўнгги йилларда ўсиб боряпти. Ҳар доим сизларга бироз омад етишмай келган. Бугун сиз қанчалик ЖЧга тайёрсиз?

- Биз уч йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биргамиз. Ўзбекистон чемпионати ва легионерларини яхшилаб кузатган ҳолда бугунги таркибни шакллантирганмиз. Менимча, Ўзбекистон ЖЧга чиқишга тайёр.

- Қатар терма жамоасининг бугунги ҳолати яхши эмас, аксинча, Ўзбекистон яхши ҳолатда. Бу ортиқча босим бермайдими? Бундан ташқари, Қатарнинг ҳужум чизиғи анча кучли. Сизлар бунга қарши қандай чора кўришингиз мумкин?

- Жуда ҳам қийин гуруҳдан ўрин олганмиз. Ҳар бир ўйин биз учун жиддий. Эрон, Қатар ва БАА каби терма жамоаларнинг савияси бир хил. Битта хато учрашув натижасига таъсир ўтказиши мумкинлигини билган ҳолда ҳаракат қиламиз.

- Отабек Шукуровга савол. Эртанги ўйин реванш ролини ўйнайдими?

- Осиё Кубоги бошқа мусобақа. У ерда биз пенальтилар сериясида имкониятни бой берганмиз. Бу – лотерея. Эртанги ўйин эса бошқа. Биз ЖЧга чиқиш йўлида майдонга чиқамиз.




Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика