Latest news

11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  11 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7

Сречко Катанец Ироқ халқига мактуб йўллади News

Сречко Катанец Ироқ халқига мактуб йўллади

Словениялик таниқли мураббий Срецко Катанец Ироқ терма жамоасини тарк этди.

Айтиш мумкинки, ушбу мутахассис Ироқ термасини сўнгги уч йил мобайнида бошқариб, ушбу жамоани ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг учинчи босқичига олиб чиқди. Лекин ўтган беш-олти ой мобайнида мураббийга умуман маош тўланмади. Шу боис Катанец Ироқ терма жамоаси билан хайрлашишга мажбур бўлди. У кетар чоғида ироқлик мухлисларга мактуб йўллади. 

"Барча-барчага ва энг аввало Ироқ футболи мухлисларига салом йўллайман. Биринчи навбатда бу ерда ўтказган уч йил учун миннатдорчилик билдираман". 

"Вазиятдан ҳаммангиз хабардорсиз. Ўтган беш-олти ойдан бери маош олмасдан ишлаб келдим ва бу вақт оралиғида менга ҳеч ким ҳеч нарса демади. Натижада мен шартномани бузишга қарор қилдим. Аслида шартномани бузган мен эмас, балки Ироқ футбол федерацияси, чунки вазият мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. Федерация ўзаро шартномани ҳурмат қилмади". 

"Аслида мен олдинроқ кетишим ҳам мумкин эди. Бироқ жаҳон чемпионатига саралаш иккинчи босқич ўйинлари давом этаётгани боис жамоани ярим йўлда ташлаб кета олмасдим. Бунга ғурурим йўл қўймади. Телевизорда ва матбуотда айтилаётган гапларнинг ҳаммаси ҳам тўғри эмас. Шу боис мен ҳақимда нотўғри фикрга боришингизни ҳоҳламайман. 

"Мен профессионал мураббийман. Шартнома эса икки томонлама тузилади. Мен ўз вазифамни бажариб терма жамоани учинчи босқичга олиб чиқдим. Аммо федерация ҳеч қандай реакция билдирмади. Натижада вакилларим билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда ФИФАга ёзишга мажбур бўлдик". 

"Ҳозирча ҳеч ким билан шартнома тузганим ёки оғзаки келишганим йўқ. Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади. Ироқ миллий терма жамоасига эса жаҳон чемпионатига чиқишини тилаб қоламан. Ҳурмат билан, Сречко Катанец". 

Хуллас, шунақа гаплар. Маълумот учун, Ироқ миллий терма жамоаси ЖЧ саралашининг кейинги раундида Эрон, Жанубий Корея, БАА, Сурия ва Ливанга қарши баҳс олиб боради. 

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика