Latest news

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

Сречко Катанец: "Ҳозирги асосий муаммо – жисмоний ҳолатимиз" News

Сречко Катанец: "Ҳозирги асосий муаммо – жисмоний ҳолатимиз"

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Ўмон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг, Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўзингиз кўрганингиздек, ўйин яхши бўлди. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, иккинчи таймнинг бошида эса муаммоларга дуч келдик. Об-ҳаво ҳам бироз ноқулай эди, шунга қарамай йигитлар яхши ўйин ўтказишди.

- Жалолиддин Машариповнинг учрашув ҳақидаги фикрлари қандай?

- Ўйиндан аввал айтиб ўтганимдек, биз ўйин темпини назорат қилишимиз керак эди. Ўмон терма жамоасининг техникаси кучли. Ўйинни назорат қилимишимиз жуда муҳим эди. Бундай ўйинлар Осиё кубогига қадар жуда фойдали бўлади. Биз кўпроқ кучлироқ терма жамоалар билан ўйнашимиз керак, жисмоний ҳолатимизни ҳам яхшилаб олишимиз керак.

- Шомуродов бугун таркибда йўқ эди. Шомуродов йўқлиги сабабли бугун кўпроқ қисқа пасларга таяниб ўйнадикми?

 - Шомуродов йўқлиги бунга таъсир қилмайди. Бизнинг асосий вазифамиз тезроқ пас ўйнаш. Кейинги ўйинларимиз қийинроқ бўлиши мумкин. Масалан, Таиланд билан кечган ўртоқлик учрашувида ҳам қисқа пасларга таянган ҳолда ўйнагандик ва ўшанда Элдор майдонда эди.

- Бугун жамоа биринчи таймда ажойиб ўйин ўтказди, лекин сиз иккинчи таймда жуда кўп эътироз билдирдингиз. Бу ҳатолар бўлганидан дарак беради. Кейинги учрашувларда ушбу хатоларни тўғирлаймизми?

- Мен терма жамоага келганимга икки йил бўлди. Ҳозирги асосий муаммо – жисмоний ҳолатимиз. Биз жисмоний ҳолатни яхшилашимиз керак. Осиё кубогига қадар 6 ой вақт бор, лекин 6 ой ичида жисмоний ҳолатимизни тўғирлашимиз қийин. Бу вазифа футболчиларнинг зиммасида. Ўзингиз биласиз, миллий чемпионатимизни жуда катта тезликда ўтади деб бўлмайди. Иккинчи таймда бошида йигитлар бироз ўйиндан узилиб қолишгандек туюлди. 

- Жалолиддин, бош мураббий ўйин вақти давомида сизга эътироз билдирди. Бунга фикрингиз қандай?

- Биринчи навбатда ўзимнинг ўйинимдан келиб чиқиб гапираман. Мураббийнинг ўйин давомида эътироз билдириши яхши нарса. Мураббий эмоционал бўлиши мумкин ва бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ.  

- Охирги ўйинларда "Ал Насср"да захирада қолиб кетаяпсиз. Бу сизнинг жисмоний ҳолатингизга таъсир қилмайдими?

- Тўғри, бир неча ўйин майдонга тушмадим. Бунинг маълум сабаблари бор. Вақти келса, бу сабабларни очиқлайман. Клубда кам ўйин амалиёти берилаётгани менга боғлиқ эмас. Мен қўлимдан келгунча жисмоний ҳолатимни яхшилашга ҳаракат қилаяпман. Ўйин вақтида бор салоҳиятимни ишга соламан. Агар мен бор кучим билан ўйнамасам, ўз ватанимга ҳиёнат қилган бўламан.

- Кейинги учрашувда Абдиҳолиқовни асосий таркибда кўрамизми? 

- Балки, кўрамиз.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика